Видео: КСДПнинг ҳисобчиси Жээнбековнинг «қора касса» тўғрисидаги ҳужжатларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлади

60

КСДПнинг ҳисобчиси Надира Сатигул қизи Сооронбай Жээнбековнинг сайлов штабининг иши тўғрисида молия ҳужжатлари рост экани айтилган видеони эълон қилди. Унинг айтишича, у чет ўлкага чиқиб кетишидан олдин уларни собиқ президент Алмазбек Атамбаевга қолдириб кетган.

Сатигул қизи билдирганидай, Икрамжан Илмиянов сайловда Жээнбековнинг ғалабаси учун «кўп нарса» қилганига қарамасдан унинг қамоққа олиниши туфайли Қирғизистондан чиқиб кетишга қарор қилган.

«[У қамоққа олинганидан сўнг] шубҳали қўнғироқлар каби қизиқ нарсалар бошланди. Мен бу ҳақида Алмазбек Шаршеновичга айтиб берсам, у менга вақтинчалик чет давлатга кетишни таклиф қилди», — деди у.

Сатигул қизи Атамбаев уни шахсий хавфсизлиги учун Қирғизистондан чиқиб кетишга «ишонтирганини» қўшимча қилди. Аммо шундай бўлса ҳам у «ҳеч кимдан қочмаганлигини» билдирган.

Сатигул қизи ўлкадан чиқиб кетиш олдидан шахсий хавфсизлигини таъминлаш мақсадида сайлов бўйича материалларни Алмазбек Атамбаевга қолдирганини қўшимча қилди.

«Улар интернетга чиқиб кетади деб ўйлаган ҳам эмасман. [...] Ҳозир бўлса Токтакунов уларни эълон қилиб "балким яхши қилгандир " деб ҳам ўйлаяпман. Ҳақиқат барибир ҳақиқатда», — деб қўшимча қилган у.

Қирғизистон социал-демократлар партиясининг бош ҳисобчиси Бишкекка унга Қирғизистонда «босим қилишмаслигига» кўзи етганда қайтиб келишини билдирган.

  • 2018-йили 15-ноябрда Жээнбековнинг сайлов штабининг «қора касса»си ҳақида маълумотни юрист Нурбек Токтакунов эълон қилган. Расмий маълумотларга кўра, Жээнбеков сайлов кампаниясига 158 млн сом сарфлаган. Аммо Токтакунов эълон қилган маълумотга кўра, Жээнбеков штабининг ҳақиқий чиқимлари 1,1 млрд сомни ва 6,5 млн доллардан ортиқ маблағни ташкил қилган— умумий миқдори 24 млн доллардан ортиқ.
  • 19-ноябрда собиқ президент Алмазбек Атамбаев «Апрель» телеканалига берган интервьюсида эълон қилинган ҳужжатлар «реал» эканини билдириб, маълумотни эълон қилиниш томонини сафдоши Икрамжан Илмияновнинг қамоққа олиниши билан боғлаган.
  • КСДП штабининг бош ҳисобчиси Надира Сатигул қизи Қирғизистондан, Жээнбековнинг штабининг сайловдаги ҳақиқий чиқимлари бўлиш эҳтимолли ҳужжатлар ижтимоий тармоқларга эълон қилинишида тўрт кун аввал 2018-йилнинг 11-ноябрида чиқиб кетган.