Давлат ҳаридлари ҳақида биринчилардан бўлиб билиб олинг. Қирғизистондаги тендерларга қатнашиб, даромад топинг

651

Тендерлар тўғрисида керакли маълумотларни излаб чарчадингизми ва  уларнинг очиқ ойдин ўтишига ишонмайсизми? Биз ҳам ишонмаймиз, шу сабабли Телеграм мессенжерида чат-бот ташкил қилдик. Унинг ёрдами билан сиз билдирувлар орқали биринчилардан бўлиб янги ва сизга керакли тендерлар ҳақида била оласиз.

ЧАТ-БОТ НИМА УЧУН КЕРАК?

Давлат ҳаридлари порталининг ҳозирги электрон каталоги керакли эълонларни излаш учун ўта ноқулай: баъзида улар сайтда бир неча кун илиниб туради ёки  бўлмаса уларда «коррупциялашган лотин харфи» қўлланилади. Ҳар куни давлат ҳаридлари порталида бир неча тендерлар эълон қилинади ва унинг барчасини қараб ўтириш учун кўплаб ресурс ҳамда куч керак бўлади.

ЧАТ-БОТ ҚАЙ ТАРЗДА ИШЛАЙДИ?

Давлат ҳаридлари порталининг муаммо туғдирган камчиликларининг барчасини айланиб ўтиш учун биз чат-бот туздик. У давлат ҳаридлари тизимидаги шаффофлик ва қулайликни ортиришга имконият беради.

Биринчидан, чат-бот реал вақтда Қирғизистоннинг давлат ҳаридлари порталидаги тендерлар ҳақида маълумотларнинг барчасини жамлаб, сиз фойдаланувчи сифатида давлат буюртмаларини кўра олишингиз учун янги лотларни юклайди.

Иккинчидан, бот давлат ҳаридлари порталидаги янги лотлар ҳақида билдирувларни ҳа соатда бир марта жўнатиб туради.

Учинчидан, бизнинг чат-ботдан фойдаланиш учун сизга Telegram мессенжеридаги аккаунт керак бўлади. Мессенжер учун қўлланмани смартфонизга ҳам, компьютерингизга ҳам ўрнатиб олсангиз бўлади. (Мессенжерни юклаб олиш учун ҳаволалар: Android, iOS.)

ЧАТ-БОТ НИМАЛАР ҚИЛА ОЛАДИ?

Чат-бот давлат ҳаридлари порталидан маълумотларни тўплаб олгандан сўнг қўлланувчилар ўзларини қизиқтирган тендерни ёки лотларни бир неча бошқа тендерлар орасида йўқотиб қўймаслиги учун бизнинг тизим тендерларни бошқа бошқа категориялар бўйича ажратиб беради. Чат-бот менюси қўлланувчига кераклигина категориялар ҳақида маълумот олишга ва танлашга имконият беради.

Сиз чат-ботга ёзилиб, қизиқарли категорияларни танлаганингиздан сўнг (бир фойдаланувчига тўртдан кўп бўлмаган категория) сизга янги лотлар бўйича билдирувлар келиб туради. Энди қўлланувчилар давлат ҳаридлари порталини қўл билан янгилаб ўтирмайди — сиз учун уни чат-бот бажариб, вақтингиз ва пулингизни тежайди.

Бу бозорга рақобатбардорлик бўлиш имконини яратиб, давлат ҳаридлари атрофидаги коррупцион тизим хавфини пасайтиради. Сабаби бундай сервис қулай ва кўпроқ компанияларни тендерда иштирок этишга жалб қилади. Улар давлат буюртмаларини ишга оширишдан даромад топа олади. Ажойиб, тўғрими?

ҚЎШИМЧА ИМКОНИЯТЛАР

Ҳужжатларни топширув — оғир ва кучни олувчи процесс. Бизнинг юристлар сизга ишингизни енгиллатишга ёрдам беришади. Бунинг учун ҳар бир билдирув олдидан «Маслаҳатлар ва ҳужжатларни тайёрлаш» босқичи кўрилган.

Сиз бошқа муҳим ишларга вақт сарфлаётган пайтда бизнинг юристлар тендерга қатнашиш учун барча керакли ҳужжатларни сизнинг ўрнингизга тайёрлаб қўяди ёки бўлмаса қизиқарли лотлар бўйича маслаҳатларни беришади.

Бундан ташқари, бизнинг юристлар агар тендер ўтказишда қоида бузарликлар аниқланса сизнинг компаниянгизнинг манфааатини ҳимоя қилиш учун судда юридик ёрдам хизматини кўрсата олади.

ЧАТ-БОТГА ҚАНДАЙ ҚИЛИБ УЛАНИШ МУМКИН?

Бизнинг тизимга уланиш үчүн фойдаланувчи бир ойга ҳақ тўлаши керак. Кейин унга сервисни фойдаланиш учун кириш коди берилади.

Бизнинг чат-ботнинг дастлабки икки ойлик иши тест асосида юргизилади, шу сабабдан бу вақт оралиғида (2019-йилнинг 15-апрелигача) чат-бот ҳақи ойига 800 сомдан бўлади. Шунингдек синов муддати тугагандан сўнг чат-ботга ёзилишинг баҳоси ойига 1000 сомгача кўпаяди.

Ёзилишга шошилинг!

Чат-ботнинг иши ва тўлов шартлари бўйича батафсил маълумотни www.tenderbot.kg сайтидан олишингиз мумкин.