ИЭМни модернизация қилиш: Бош прокуратура Исақов, Сатибалдиев ва Артиқбаевга қарши ишларни судга жўнатди

13

Бишкек ИЭМи. Сурат: Kloop.kg учун Даниль Усманов

Бош назорат органи собиқ премьер-министрлар Сапар Исақов ва Жанторо Сатибалдиевга, ундан ташқари, депутат Осмонбек Артиқбаевга қарши коррупция бўйича қўйилган айбларни асосли деб топган. Материаллар судга жўнатилди. Сиёсатчиларнинг ишлари Бишкек ИЭМни таъмирлаш билан боғлиқ.

Бош прокуратура билдиришича, собиқ премьерлар Исақов ва  Сатибалдиевга, ундан ташқари парламентарий Артиқбаевга қарши қўйилган айблар «ишда кўрсатилган далиллар» билан тасдиқланган.

Бундан ташқари, Миллий энергохолдингнинг собиқ раҳбари Айбек Қалиев, «Электр Станциялар»нинг собиқ раҳбари Жолдошбек Назаров ва ИЭМни модернизациялаш бўйича бошқарув гуруҳининг собиқ ижрочи директори Темирлан Бримқулов ҳам ИЭМни таъмирлаш бўйича айбланувчи сифатида ўтмоқда.

Тергов 8-январь ойида Бишкек ИЭМни янгилашда давлатга келтирилган зарар миқдори 111 млн доллардан ортиқ маблағни ташкил қилганини эълон қилган.

11-февралда Бош прокуратура айбланувчиларнинг жиноий иш материалларини Бишкекнинг  Свердлов район судига ўтказиб берган.

Исақовга ИЭМдаги коррупция иши бўйича айб қўйилган. У олдиндан яширин битим тузиб, давлатга жиддий моддий зарар етказгани учун 20 йилгача эркидан ажратилиши мумкин.

2018-йилнинг январида ИЭМда бўлган авариядан сўнг ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари уни таъмирлашга кетган чиқимларга эътибор қарата бошлаган. Авариядан сўнг Бишкек турғунлари бир неча кун иссиқликсиз қолишган, кейин эса сув ва свет ҳам ўчган.

2018-йилнинг майида депутат комиссиясининг чиқарган хулосаси бўйича, Бишкек ИЭМнинг модернизациясига аталган $386 млн ортиқча кўрсатилган. Шунингдек таъмирлаш ишларини олиб борган Хитой компанияси сарфланган маблағ бўйича деталли ҳисоботларни бермаган.