Кун рақами: Қирғизистон 2018-йили коррупцион ҳолат бўйича рейтингда нечанчи ўринни эгаллаган?

481

Халқаро «Transparency International» ташкилоти йил сайин чақадиган Коррупцион ҳолат бўйича рейтингни эълон қилди, унда Қирғизистон 2018-йилнинг сарҳисоби бўйича, 132-ўринни олган. Ўлка кўрсатгичи 2017-йилга нисбатан яхшиланмаган — унда ҳам Қирғизистон 29 баллга эга бўлган.

Агарда текширувчилар давлатга юқори балл беришса, унда бу давлатда коррупция шунча кам эканини билдиради. 2018-йили 88 балл билан рейтингида Дания биринчи ўринни эгаллаган. Шундан сўнг 87 ва 85 балл билан Янги Зеландия, Финландия давлатлари ўрин олган.

Қозоғистон 31 балл билан 124-ўринни олган. Ўзбекистон 23 балл билан 158-ўринни эгалласа, Тожикистон 25 балл олиб, рейтингнинг 152-ўрнида жойлашган.