ЙҲХТББ ходими уриб олган 11 ёшли бола воқеа жойида вафот этди

484
Ҳалокат юз берган ернинг сурати / Turmush

Мактаб ўқувчисини 29-январь куни эрталаб Новопавловка қишлоғида машинада уриб кетишган. Бола олган жароҳатлари туфайли воқеа жойидаёқ вафот этган. Машинани рулида Чуй вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасининг (ЙХХТББ) 23 ёшли старшинаси бўлган.

Чуй вилояти ЙҲХТББнинг матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига билдирилишича, дастлабки маълумотлар бўйича, ҳайдовчи маст бўлмаган. У қўлга олинган ва милиция суриштирув ишларини бошлади.

Гувоҳларнинг айтишича, мактаб ўқувчисини Новопавловка қишлоғининг №1 мактаб биноси олдида машинада уриб кетишган. Маҳаллий аҳоли мактаб яқинида ер ости йўли  бор бўлгани билан аҳволи яхши эмаслигидан одамлар у орқали ўтмаётганликларини арз қилиб келишган.

Милиция ходимлари ўлимгача олиб келган йўл ҳалокати билан боғлик ҳолатнинг биринчиси эмас. 21-январда Бишкекда милициянинг маст аҳволдаги ходими йўл ҳалокатига учраган. Натижада Фавқулодда ҳолатлар министрлигининг вакили вафот этган.