Кун рақами: Бир ярим йил аввал Қирғизистон электрон визаларни бера бошлаган. Қанча чет эллик виза олди?

35

Ташқи ишлар министрлиги маълум қилишича, тизимнинг бир ярим йиллик ишида 32,5 минг чет эллик фуқаро Қирғизистонга электрон виза олган.

Чет элликлар элчилик билан консуллик департаментларга мурожаат қилмасдан визани интернет орқали олиши учун 2017 йилнинг сентябрида Қирғизистонда электрон виза тизимини киргизишган.

Чет эллик фуқаролар қирғиз электрон визасини уч кун ичида олишлари мумкин. Бунинг учун www.evisa.e-gov.kg сайтига кириб, визанинг турини танлаб, папортдаги маълумотларини ҳамда электрон манзилини киргизиб, суратини илова қилиб, хизмат ҳақини тўлаши керак.