Атамбаевни ва унинг «Апрель» телеканалини яна судга беришди — биринчи шикоят рад этилган

Акматбек Келдибеков, Азимбек Бекназаров ҳамда Кенешбек Дуйшобаев собиқ президент Алмазбек Атамбаевни ва унинг «Апрель» телеканалини иккинчи бор судга берди. Даъво миқдори — 18 млн сом. Бунга қадар даъво ҳужжатларининг етарсизлиги сабабли суд томонидан қабул қилинмаган.

Сиёсатчилар Атамбаевни ҳамда унинг «Апрель» телеканалига қўйилган даъвони Октябрь район судига йўллашган. Даъвогарларнинг вакили Динара Ашимова «Клооп»нинг журналистига берган интервьюсида, суд 26-декабрда қўйилган биринчи даъво ҳужжатларининг етарсизлиги сабабли рад этилганини айтиб берди.

«Биринчи даъвога “Апрель” телеканали ОАВга тегишли эканлиги ҳақида расмий ҳужжатни илова қилишни талаб қилишди. Атамбаев бўйича далилларимизга суд огоҳлантириш бермаган. Биз суднинг талабини бажариб, қайтадан даъво қўйдик», — деб тушунтирди Ашимова.

Олий суднинг матбуот котиби Сюита Соурбаева билдирганидек, Октябрь район суди Келдибеков, Бекназаров ва Дуйшобаевнинг даъво аризасини 11-январда рўйхатга олди.

«Бугун 11:35да даъво қабул қилинди. Улар бугун ҳужжатларни олиб келиб, рўйхатга олишди. Ҳозирча [суд процесси] қайси вақтга қўйилиши номаълум», — деди Соурбаева.

Атамбаев ва «Апрель»га қўйилган даъво нима билан боғлиқ?

Даъвогарларнинг айтишича, судга беришга  Алмазбек Атамбаевнинг 10-декабрда «Апрель» телеканалига берган интервьюси сабаб бўлган. Собиқ президент интервьюсида Келдибековни коррупция бўйича айблаган.

««Давлат хизматларида ишлаб юриб мультимиллионер бўлишган айни Келдибековлар ва Тулеевлар “Атамбаевни қамаш керак” деб бақиришмоқда. Кимни қамаш керак? Давлатдан ўғирлаб миллионер бўлганларними ёки ўз меҳнати билан ота-боболарининг ерида уй қурганларними?», — деб айтган собиқ президент.

Келдибек Атамбаевни судга беришини 14-декабрда NUR TV каналига берган интервьюсида айтган.

«Ўзининг чиқишида у инсон қадр-қимматини ерга урди. Ўз шаънимни ҳимоя қилиш мақсадида мен уни судга бераман. Агар у ўзининг сўзларини судда исботлай олмаса, уни жавобгарликка тортишларини талаб қиламан», -деб айтган ўшанда собиқ спикер.

Атамбаев 10-декабрда «Апрель» телеканалига берган интервьюсида Келдибековни коррупция бўйича айбланган.

Атамбаевга ва «Апрель» телеканалига қарши қўйилган даъвонинг умумий қиймати 18 млн сомни ташкил қилади.Келдибеков, Бекназаров ва Дуйшобаев Атамбаев билан унга тегишли телеканалдан 9 млн сомдан талаб қилишмоқда.

Ҳаммуаллиф: Эмил Султаналиев