Қирғизистонда бизнес-омбудсмен пайдо бўлади. У ҳукуматдагилар билан бўлган тортишувларда тадбиркорларни ҳимоя қилади

33
Иллюстратив сурат. mindandi / Freepik

Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи бизнес-омбудсмен институтини тузиш бўйича фармонга қўл қўйди.

Ҳукуматнинг  матбуот хизмати билдирганидек, бизнес-омбудсмен давлат органлари билан бўладиган баҳсли масалаларда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳамда манфаатларини ҳимоя қилади.

«Бизнес-омбудсменнинг ўз котибияти бўлади. Котибият тадбиркорларнинг мурожаатларини ҳамда шикоятларини кўриб чиқади. Бизнес-омбудсмен ҳамда котибият давлат органи бўлиб ҳисобланмайди ва уларга ҳисобот беришга мажбур эмас», — деб министрлар кабинетининг пресс-релизида айтилади.

Бизнес-омбудсмен институти — ҳукумат вакилларидан, тараққиёт бўйича халқаро хамкорлардан ҳамда бизнес-ассоциациялардан иборат кузатувчи кенгашга бўйсинади.

Мазкур хизматга ўз номзодини Қирғизистоннинг фуқаросигина эмас, чет эллик шахслар ҳам кўрсата олади. Бизнес-омбудсменни беш йилга танлашиб, унинг ишини тараққиёт бўйича халқаро хамкорлар таъминлайди.

Бизнес-омбудсменнинг ишини қайси ташкилотлар молиялайди — ҳозирча аниқ эмас, лекин Қирғизистонда тараққиёт бўйича хамкорларнинг кенгаши бор. Бу кенгашга USAID, Рус-қирғиз ривожлантириш фонди, «Сорос» фонди ҳамда бошқалар киради.

Ҳозирча қирғиз тадбиркорлари бизнес-омбудсмен хизматига бозорлар ҳамда савдо тармоқлар ассоциациясининг президенти Сергей Пономарев номзодини кўрсатишмоқда.

«Бизнес субъектларнинг ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари бузилса, чиндан ҳам улар мурожаат қилувчи орган йўқ. Одатдаги омбудсмен институтига тадбиркор бормайди — унинг функциялари бошқада. Агарда бизнес-омбудсмен бор бўлса, у бу камчиликни йўқ қилар эди», — деб Сергей Пономарев Vesti.kg порталига билдирди.

Озиқ-овқат саноат ишхоналари ассоциациясининг ижрочи директори Диляра Алимжанова «Клооп»нинг журналистларига берган интервьюсида, шу каби институтни пайдо бўлиши бизнесга ёрдам беради, чунки ҳозирги омбудсмен барча ишларни бирга олиб кета олмайди деб билдирди.

«Бу хизматнинг бизга зарари ҳам, фойдаси ҳам тегмайди деб айтган бўлардим. У давлат органи эмас, мамлакат ҳисобидан молияланмайди. Бу барча масалаларни бирга кўрувчи оддий омбудсмен эмас», —деди Алимжанова.

Заргарлар ассоциацининг президенти Вячеслав Стрельников ҳам шундай фикрда — унинг айтишича, янги омбудсмен давлат органлари билан бўлган кичик бизнеснинг масалаларини хал қилишга ёрдам бериши мумкин.

                                                                        Ҳаммуаллиф: Анастасия Шевченко