«Меҳмондўстлик ва манзаралар — Қирғизистоннинг ўзига хосликлари». Британиялик велосипедчилар қирғиз тоғларига қилган саёҳати ҳақида фильм олишди

106

Британиялык H+I Adventures компаниясининг велосипедчилари Қирғизистонга бўлган сафари ҳақида видео чиқаришган — роликка табиятнинг гўзал манзаралари билан 4000 метр баландликдаги тоғларда велосипед миниб юришган хорижликлар тасвирга олинган.

Британиялик велосипедчилар Том Олер ва Рене Вильдхабер Қирғизистонга операторлар жамоаси билан бирга ўтган йилнинг ёзида келиб кетишган — 10 кун давомида мамлакатни айланиб, табиатни тасвирга олишган.

Сурат: Dan Milner / H+I Adventures

«Ўшдан Ленин чўққисига қадар [велосипед билан] бориб, қайтиб келганмиз. Биз учун энг қийини баландлик ва бу баландликда велосипед миниш бўлди. Шунинг учун биз кунда велосипедларни елкамизга илиб олиб, тоққа бир неча соатда кўтарилар эдик», — деб H+I Adventures компаниясидан билдиришди.

Сурат: Dan Milner / H+I Adventures

Велосипедчиларнинг айтишича, сафар уларга ёққан — айниқса маҳаллий аҳолининг уларни кутиб олгани: «Қирғизистонни фарқли қилиб турган бу унинг эли, меҳмондўстлиги ва ўлканинг табиати».

H+I Adventures Америка, Осиё, Европа ҳамда Африкага велосипед билан саёҳатларни уюштиради. Ҳохирча компаниянинг Қирғизистонга турлари йўқ, лекин велосипедчилар орасида талаб бор бўлса, улар Қирғизистонга сафар уюштириши мумкин.

Мақола превьюсидаги сурат: Dan Milner / H+I Adventures