Баткен вилояти раҳбарининг оиласи давлатдан икки минг тонна буғдойни олиб, уни қайтармаган — «Азаттык»

46

                                                                           Видео қирғиз тилида: "Азаттык"

«Азаттык»нинг мухбири Идирис Исаковнинг аниқлашича, Баткен вилоятининг губернатори Абиш Халмурзаевнинг оиласи давлат резервидаги икки минг тонна буғдойни ишлатиб, бунинг учун ҳеч қандай жавобгарликка тортилмаган.

2012 йилнинг июлида Давлат моддий резервлар фонди «Дан» компаниясига икки минг тоннадан ортиқ буғдойни (2126 тонна), кейинги йили компания уни 2438 тонна қилиб қайтариб беради деган шарт билан қарзга беради. Лекин, у шарт бажарилмаган.

2012 йили Баткен вилоятининг ҳозирги губернатори Абиш Халмурзаев  уулу Данияр Халмурзаев «Дан» компаниясининг раҳбари бўлиб турган. Компания буғдой олгандан кейин тонналаган буғдойлар тайинсиз йўқолиб кетган — Абиш Халмурзаевнинг айтишича, донлар жуда намли бўлгани учун яроқсиз бўлиб қолган.

Аммо, Абиш Халмурзаевнинг айтганларига қарамай, 2014 йили Давлат резервлар фонди «Дан» компаниясини судга бериб, 96 млн сом талаб қилган — уларнинг ичидан 35 млн асосий сумма, 35 млн жарима пули ва 26 млн қўшимча фоиз.

Халмурзаев йирик миқдордаги даъвога рози бўлмай, барча суд қарорларидан шикоят қилган  — натижада Олий суд бу ишни Баткен вилояти судига қайта кўриб чиқишга жўнатган. Лекин вилоят судида билдирилганидек, иш давлат экспертизага жўнатилган, у якунлангандан кейингина тергов ишлари олиб борилади.