Жиноятлар реестри ишга тушди. Энди милициядаги ўз аризангиз бўйича ишларни онлайн кузата оласиз

133

1-январдан бошлаб қирғизистонликлар жиноятлар ва хатоларнинг умумий реестрининг ёрдами билан ўз шикоятларининг юришини онлайн назорат қила олишади.

Шу кунлардан бошлаб ҳуқуқ тартибот органларининг ходимлари бўлиб ўтган ёки тайёрланаётган жиноят бўйича топширилган ҳар бир аризани умумий электрон маълумот базасига киргизга масъул. Арзланувчи тизимда рўйхатдан ўтгандан кейин аризасининг QR коди билан уникал рақамни олиб, ўз ишининг юришини онлайн кузата олади.

Агарда ҳуқуқ тартибот органларининг ходими аризани рўйхатга киргизишдан бош тортса, ходимга 220 сомдан 300 минг сомгача жарима солиниб, айрим лавозимларда 2 йилга қадар ишлашга тақиқ қўйилиши мумкин.

Ҳукуматнинг фикри бўйича, ҳукумат реестрнинг ёрдами билан ишни сохталаштириш эҳтимолини минималлаштириб, жиноят процессларига шаффофлик киргизиб жиноят ишларинин йўқотишни тўхтатиб, пул ва вақтни сарфлашни қисқартиради.

Умумий рўйхат етти давлат муассасасини ўз ичига олди: Бош прокуратура, ИИМ, МХДК, Олий суд, финполиция, ГСИН ҳамда божхона хизмати.  Реестрни Бош прокуратурага киргизиш учун бюджетдан 102 млн сом, ИИМ — 6 млн ва ГСИН — 21 млн сом ажратган.

Реестр қандай қилиб ишлаши керак:

Реестр ишга киргандан кейин 3 дақиқа ўтгандан кейин биринчи ариза рўйхатга ёздирилган:  1-январда соат 00:03да Бишкекнинг Горький ва Панфилов кўчаларининг кесилишида йўл халокати рўйхатга олинган.