UEFA қирғизистонлик Илзат Ахметовни европа футболининг истиқболли юлдузи деб атади

109
Илзат Ахметов. Сурат: ЦСКА

Европа футбол ассоциацияларининг иттифоқи (UEFA) репортёрларидан 2019 йиди Европа футболининг юлдузи бўла олувчи ёшларнинг рўйхатини тузишни сўраган. Топ-50 ўйинчиларнинг сафидан қирғизистонлик 21 ёшдаги Москва ЦСКАсининг ярим ҳимоячиси Илзат Ахметов ҳам ўрин олган.

Рўйхатга умумий ҳисобда рус футболчиларининг орасидан икки нафаригина кирган: биринчиси — Ахметов, иккинчиси — ЦСКАнинг яна бир ўйинчиси Федор Чалов.

«У 16 ёш ва 8 ой ёшида “Рубин”нинг (Қозондаги футбол клуби) тарихидаги энг ёш дебютант деб топилган. Шу кузда  Илзат Чемпионлар Лигасида ЦСКАнинг асосий таркибида ўйнаган. Яқиндагина Россияни 2018 йилнинг энг яхши ёш футболчиси бўлиб танилган», — деб UEFAнинг репортерлори ёзиб чиққан.

21 ёшли Илзат Ахметов Бишкекда туғилиб, мактаб ёшида маҳаллий «Алга» клубида ўйнаган. Россияга кўчиб кетгандан кейин Толятидаги футбол академиясига топшириб, ё6 ёшида «Рубин»нинг энг ёш футболчиси бўлган.

2018 йили Ахметов Москванинг ЦСКАси билан тўрт йиллик шартнома тузган. Унинг таркибида Чемпионлар Лигасининг тўрт матчини ўйнаб, унинг иккисида Испаниянинг «Реал» ҳамда Италия «Рома»си командаларига қарши ўйинга чиққан. «Рома»га қарши ўйинда Ахметов гол киргизишга тўп ошириб бериш билан фарқланди.

Илзат Ахметов Чемпионлар Лигасининг асосий босқичида ўйнаган илк қирғизистонлик бўлди. 2018 йилнинг ярмида Ахметов ЦСКАнинг таркибида 18 ўйин ўтказган.

Ноябрда Ахметовни Россиянинг терма жамоасига чақиришган, лекин жароҳати сабабли дебют қила олмаган. 2018 йилнинг охирида Россиянинг футбол иттифоқи Ахметовга Россиянинг энг яхши ёш футболчиси «Биринчи бешлик» номини топширган.

Декабрда россиялик блогер Евгений Савин Ахметов ҳақида 24 дақиқалик видео лавҳа тайёрлаб, видеода ўйинчининг Москва ЦСКАсининг спорт залидаги иш кунлари ва унинг муваффақиятларини телевизордан кўраётган оиласи кўрсатилган.

Мазкур видеода Ахметов фанатларининг «Нимага Қирғизистон терма жамоасида ўйнамайсан? Нимага фуқароликни алмаштириб Россияга кўчиб кеттинг?» каби саволларига жавоб берган.

«Камситишлар мени хафа қилади. Лекин, юракка яқин олмасликка харакат қиламан. Ким менинг аҳволимни тушунса, у тўғри муомала қилади. Мен Қирғизистонни сотганим йўқ, аксинча, туғилган юртимнинг номини чиқаришни истайман», — дейди футболчи.