Кун рақами: Аскарбек Шадиевнинг қанча мулки мусодара қилинади?

654

Собиқ вице-премьер Аскарбек Шадиев 25-декабрда мулкини мусодара қилиш билан 10 йилга озодликдан маҳрум қилинди.  АКИpress нашри билдиришича, сиёсатчидан ҳамда унинг оиласидан мусодара қилинадиган мулкнинг умумий қиймати 1,8 млрд сомдан ортади. Суд ўз ҳукмини сиртдан чиқарган, Шадиевнинг ўзи эса ўлкадан чиқиб кетган.

Собиқ вице-премьернинг  иши бўйича қарорни Бишкекнинг Биринчи май район суди 25-декабрда чиқарди. Сиёсатчи «вазифасини суистеъмол қилиш» ҳамда «давлат чегарасидан ноқонуний» ўтган деб судланган.

АКИpress нашри сиёсатчидан ҳамда унинг оиласидан мусодара қилинадиган мулкининг рўйхатини эълон қилган: унинг қиймати 1 852 236 099 сомни ташкил қилади.

Шадиевнинг устидан биринчи жиноят иши апрелнинг охирида «лавозимини суистеъмол қилиш» моддаси бўйича қўзғалган. Терговнинг версияси бўйича, ўша вақтдаги ҳукумат вакили Чингиз Айтматов номидаги мукофотга бўлинган 30 минг долларни ўзлаштириб олган.

Жиноят иши очилишидан бир кун аввал Шадиев Тожикистонга ноқонуний ўтиб, у ердан АҚШга учиб кетган. Июнь ойида сиёсатчига чегарадан ноқонуний ўтиш бўйича яна бир жиноят иши қўзғалган.

Ноябрда эса Марказий сайлов комиссияси Шадиевнинг парламентдаги депутатлик ваколатларини тўхтатган.

Шадиевдан мусодара қилинувчи мулклар рўйхати:

  • «Карвен четыре сезона», устав капитали 33,33% ;
  • «Аква Инвест Плюс», устав капитали 50%;
  • «Карвен Групп», устав капитали 50% ;
  • «Ала-Арча» турар жой мажмуасидаги икки ҳусусий уй (Аламудун районининг Орто-Сай қишлоғи)
  • Бишкекдаги офис, Манас проспекти 11/1;
  • «Тойота Лэндкрузер 150» автомобили;
  • Шадиевнинг банк ҳисобидаги 5954$ (404 872 сом) пул;
  • Сиёсатчининг рафиқаси Асел Шадиеванинг банк ҳисобларидаги маблағ: 57 069$ (3 880 692 сом) ҳамда 290 536 сом;
  • «Трейд Инвест» («Ала-Арча» савдо-кўнгил очар маркази), устав капитали 100%;
  • «Ларель», устав капитали 50%.