«Ата Мекен»нинг лидери Шикмаматовга нисбатан жиноят иши тўхтатилди

575
Алмамбет Шикмаматов. Сурат: Бексултан Абубакир / RFE/RL

МҲДКнинг Бош тергов бошқармалиги «Ата Мекен» фракциясининг депутати ҳамда раҳбари Алмамбет Шикмаматовнинг жиноят ишини тўхтатди: у порахўрлик ҳамда сохта шартномаларни тузиш бўйича айбланмоқда.

Шикмаматов ўзига қарши қўзғалган жиноят иши 25-декабрда тўхтатилганини «Клооп»нинг журналистига айтиб берди.

Депутатнинг ишини МҲДК олиб борган — уни сохта ҳужжатларни тузган деб айблашмоқда. Терговчиларнинг версияси бўйича 2011 йили Шикмаматов Ҳисоб палатасига хизмат автомашиналарини сотиб олиш бўйича тендерда «Барат Люкс» компаниясига ердан берган.

Тергов Шикмаматов тендер талабномасига ҳақиқий қиймати 10 минг доллардан ортмаган рафиқасининг машинасини киргизиб, уни 14,5 минг долларга сотди деб ҳисобламоқда.

Сиёсатчини «Коррупция» ҳамда «Жиноятда иштирок этиш» моддалари бўйича жавобга тортишни исташган. 2017 йилнинг декабрида Биринчи май район суди Шикмаматовни айбдор деб топиб, давлатга 5 млн сом жарима тўлаб бериш талаби қўйилган.

Лекин, Бишкек шаҳар суди бу ҳукмни 2018 йили бекор қилган.

«Экспертиза чиқарган хулоса бўйича давлатга зиён келтирилмаган, мен эса тендер комиссиясига қатнашмаганман. [Шу сабабдан] терговчи жиноят ишини тўхтатган», — деб ўшанда Шикмаматов Бишкек шаҳар судининг қарорига фикрини билдирган.