Бир кадр билан: Ўш шаҳрида Чингиз Айтматовнинг ҳайкали ўрнатилди

12-декабрда Ўш шаҳрида ёзувчи Чингиз Айтматовнинг ҳайкалини очиш тадбири бўлиб ўтди. Сурат: Нуркиз Замирбек қизи/Kloop.kg

Ўш шаҳридаги №36 ўрта мактабда ёзувчи Чингиз Айтматовнинг ҳайкали ўрнатилди. Мактаб ёзувчининг номи билан аталади.

Ҳайкални Қирғизистондаги рассомлар союзининг аъзоси, марҳум скульптор Аширали Маразиков ясаган.

«Бу иш отамнинг охирги меҳнатларидан бири бўлиб қолди. Менинг билишимча, отам ярим йилга яқин харакат қилди шекилли. Айтматов номидаги мактабга ёзувчининг эсталигини ясаётганини айтиб қувониб юрган», — деб билдирди скульпторнинг ўғли Болот Аширалиев.

Эсталикни ўрнатиш ташаббусини мактаб жамоати билан ота –оналар кўтариб чиқишган. Унга 200 минг сом пул кетганини мазкур мактабнинг директори Катича Орунбаева билдирди. Унинг 35 минги ҳомийлардан йиғилган, қолганини Ўш шаҳрининг ҳукумати молиялаштирмоқчи.

«Ота-оналардан тўпланган маблағдан ташқари етпаган пулни шаҳар кенгаши ажратади. Маблағни 2019 йилнинг бюджетига киритганмиз. Бизга ҳозирча сарфланган маблағ ҳақида расмий мурожаат келганича йўқ. Биз сарфланган маблағни тўлаб берамиз», — деди Ўш шаҳар мэриясининг социал тараққиёт бўлимининг ўринбосари Салтанат Аманова.

Ўш шаҳар билим бериш мошқармасининг етакчиси Авазбек Асанов: «Шаҳарда ёлғиз ушбу мактаб ёзувчи Айтматовнинг номида. Шу сабабдан ҳайкални шу ерда ўрнатишга қарор қилдик» деб тўхталди.

Ўш шаҳрида 78 мактаб бор: уни 55и давлатга қарашли, қолган 23и ҳусусий бўлиб ҳисобланади. Ҳозирда давлатга қарашли  №36 Чингиз Айтматов номидаги мактабда 445 ўқувчи билим олмоқда.

Муҳаррир: Гулжан Эшбаева