Транспорт министрининг ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга олинди

36
Азимкан Жусубалиев

Миллий ҳавфсизлик бўйича давлат комитетининг (МҲДК)  Антикоррупция хизмати (АКС) Транспорт ва йўллар министрининг ўринбосари Азимкан Жусубалиевни исми тилга олинмаган хорижий компаниядан 50 минг доллар пора олаётган вақтда қўлга олди. Махсус хизматнинг маълумоти бўйича, бунга қадар амалдор 120 минг доллар олиб қўйган.

МҲДКнинг ходимлари Жусубалиевни 5-декабрда ушлашди. Давлат комитети амалдорга 50 минг доллар берган фирма номини ошкор қилмади.

Идоранинг маълумотига кўра, қўлга олинган транспорт министрининг ўринбосари хорижий компанияга уларнинг манфаатларини химоя қилиб, «Шимол — Жануб»  муқобил йўлининг қурилиши бўйича тендерда ғалабани таъминлашни ваъда қилган.

Махсус хизмат Жусубалиев ёрдамлашишни  520 минг долларга баҳолаганини аниқлаган. Мазкур маблағнинг бир қисмини, аниқроғи 120 минг долларни министрнинг ўринбосари ўзининг ўртамчи қариндошлари орқали олиб қўйган. Уларнинг бари қўлга олиниб, тергов изоляторига киргизилди.

Транспорт министрлигининг матбуот хизматидан Жусубалиевнинг қўлга олиниши бўйича маълумотни «Клооп»га тасдиқлашди. «Тўғри у қўлга олинди. Тергов амаллари юргизилмоқда. Аммо ҳозир терговга халал бермаслик мақсадида бир маълумот бера олмаймиз», — деб айтишди ведомстводан.

Азимкан Жусубалиев министрнинг ўринбосарлик хизматини 2017 йилнинг февралидан бери бажариб келади. Бунга қадар у ҳукумат аппаратида, президент аппаратида ҳамда Ўш шаҳрининг муниципиал хизматларида турли вазифаларда ишлаган.

«Шимол— Жануб» автойўлининг қурилиши — Қирғизистоннинг энг қиммат транспорт лойиҳаси.  Транспорт министрлигининг баҳсои бўйича, қурилишнинг умумий миқдори 850 млн долларни ташкил қилади. Янги йўл Иссиқкўл ва Жалолобод областларининг боғлаб, ҳудудлар ўртасидаги транзитни қисқартиради.

Йўлни 2020 йили якунлаш режалаштирилган.