Умумий валюта, очиқ чегара ҳамда АҚШдаги каби иқтисод. Жээнбеков Қирғизистоннинг ЕОИИдаги келажагини қандай тасаввур қилади?

28

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбеков Россиянинг «Россия-24» телеканалига интервью бериб, Қирғизистоннинг ЕОИИдаги муваффақиятлари ҳақида, ундан ташқари, у 2040 йили уюшмани қандай тасаввур қилаётганини айтиб берди. «Клооп» унинг интервьюсидаги асосий билдирувларни баён қилиб беради.

2010 йилга қадар биз кўп нарсани йўқоттик, лойиқ давлат бошқарув тизимини топа олмадик, шу сабабдан бизда икки революция бўлди. 2018 йили биз ўз ўлкамизнинг узоқ муддатли барқарор тараққиёт стратегиясини қабул қилдик. Лекин кейинги беш йиллик бизда ўтиш даври бўлади. Биз самарали давлат бошқарувининг, коррупцияга қарги курашнинг ҳамда давлат тузимларининг бизнесга аралашишини озайтириш ҳисобидан ривожланамиз.

Мен олти йил Ўш областининг губернатори, премьер-министр бўлиб ишлаганман, мен муаммоларни яхши биламан, тенгсизлик қайси ерда эканини биламан. Биз ўлканинг 20 шаҳрининг базасида «инвестиция оазиси» тузишни истаймиз. ЕОИИга қўшилишга қарши чиққанлар бизнинг иқтисод Россиянинг, Қозоғистоннинг, Белоруснинг иқтисоди билан рақобатлаша олмайди дейишган. Бундан ташқари, озиқ-овқатнинг қиймати ошиб кетганини айтишган. Лекин бу тўғри қарор бўлганини вақт кўрсатади. Уюшмага кирган ўлкаларнинг ўртасидаги товар айланиши 16 фоизга, экспорт 26 фоизга, импорт эса 14 фоизга ўсган.

Владимир Путинга, у доимо бизни қўллаб, муаммоларимизга эътибор қаратаётгани учун миннатдорман. Бизнинг бари [ЕОИИ ўлкаларининг президентлари] билан алоқамиз яхши, мени яқин одам қатори қабул қилишга хурсандман. Бошимизда доимо бизни бириктирган Россия туради.

Қирғизистон ва Қозоғистоннинг халқалари жуда яқин, дунёда бундай халқлар жуда оз. Бизга ЕОИИда оғир, биз тупик ўлкамиз. Бизга Белоруснинг, Россиянинг ҳамда Қозоғистоннинг бозорларига чиқиш мушкул. Биз кўплаган километр маршрутлардан ўтамиз. Қозоғистон буни тушуниб турибди, учрашяпмиз. Ҳозир бизнинг алоқамиз илиқ. Баъзан, яширишдан нима фойда, уришамиз, лекин доимо тил топишамиз.

Қирғизистон Евразия иқтисодик комиссиясига барча зарурий ваколатларни бериш учун чиқмоқда, чунки у ўлкаларнинг ўртасида товар ташишда яралган муаммоларни хал эта оладиган даражада бўлиши керак. Биз учун бу фойдали, чунки бизнинг ўлка товарни Россия ва Белорусга етказишда чекловларга дуч келмоқда. Қозоғистон бўйича ветеринар назорат муаммосигина қолди.

Бизга инвестиция керак. Бизда ЯИМнинг кўлами халқнинг жон бошига 1200 доллар, Россияда эса 29 минг доллар. Биз охирги беш йилдан бери шу даражадамиз. Мен президент қатори дунёнинг барча ўлкаларидан инвестор излашга мажбурман, акс ҳолда бизда ривожланиш бўлмай қолади. Тоғли районларда иш йўқ, шу сабабдан бизда миграция 700 минг. Қишлоқ-хўжалик маҳсулоти экспортга чиқмайди. Мигрантлар уйига қайтиб келиб ишлаши учун Россиянинг пулига иш ўринларини яратгимиз келади.

Европа иттифоқининг етакчилиги ва молия институтларининг лидерлари билан ишлашмоқдамиз. Бизда халқнинг 50 фоизи тоза сувсиз ўтиради. Тоза сув йўқ бўлса иқтисод билан туризм қандай ривожланиш мумкин? Биз бу муаммоларни хал қилишимиз керак, бунинг учун грантлар ҳамда сармоялар керак.

Бироқ ЕОИИ — бизнинг келажак, Россия — бизнинг асосий стратегик ҳамкор ва шеригимиз. Бўлган, бор ва бўлаверади. Бола боқчага бориб болалар билан русча ва қирғизча гаплашиб кўринглар. Рус тилини билмаган болани топмайсизлар. Қирғиз тилини билмаган болани топиш мумкин.

Мен ЕОИИ чегарасиз ҳамда чегарачиларсиз, фуқаролари эркин харакатланиб, турли хизматларини эркин олган уюшма бўлишини орзу қиламан. Уюшмага кирган ғар бир ўлканинг фуқароларида ЕОИИнинг бошқа ўлкаларидаги каби бирдек ҳуқуқлари бўлиши керак. Умумий валюта ҳам бўлади, биз шунга қараб кетяпмиз. 20140 йили бизни давлатларнинг иқтисоди АҚШ, Япония ҳамда бошқаларни каби бўлиб қолади.