ОАВ: Қирғиз депутатининг укаси Хитойда қамоққа олинди

51
Иллюстратив сурат

Radio Free Asia нашри билдиришича, Жогорку Кенешнинг депутати Адил Жунус  уулунинг укаси Аскар Жунус Шинжон ҳудудида қамоққа олинган. Депутатнинг ўзи эса укасининг қамалиши бўйича ҳеч нарса демаган.

Нашр журналистлари маълум қилишича, Жунус октябрнинг сўнгида қамоққа олинган — бу ҳақда уларга маҳфийлик шарти билан унинг Шинжондаги ижтимоий фанлар академиясидаги ҳамкасблари хабар қилган. Жунуснинг кўринмай кетишини «унинг қандайдир бир муаммолари» борлиги билан изоҳлашган.

Нашрнинг Жамоат тартиби департаментидаги бошқа маълумот манбасида Жунуснинг қамоққа олинганини ўзини ошкор қилмаслик шарти билан тасдиқлаган, аммо нима сабаб бўлганини аниқ айтмаган.

Ҳозирда АҚШда яшаётган қувғиндаги уйғур фаоли Тахир Хамут Жунус «икки изли амалдор» бўлгани сабабли қамоққа олинган деб ҳисоблайди. Хитойнинг ҳукумати  Коммунистик партияга қўллов кўрсатганларни, аммо давлатнинг этник гуруҳга нисбатан расмий сиёсатини мақулламаганларни «икки юзли амалдор» деб аташади.

Аскар Жунус — 49 ёшдаги этник қирғиз. У сўнги 26 йилда этник қирғизлар бўйича ҳудуднинг ҳамда Марказий Осиёнинг тарихини ўрганиб келган. Жунус ўз ижод йўлида қирғиз элининг XIX асрдаги ҳаёти ва турмуши ҳақида қирққа яқин, жумладан Қирғизистон ва Хитой алоқалари ҳақидаги ишларини эълон қилган.

Eurasia.net нашрига икки маълуомт манбаси Адил Жунус уулу уларга укаси қўлга олинганини исботлаб берганини билдиришган. Депутат ўзи Хитойнинг Қулжа шаҳрида туғилган. 1987 йили у Шинжон университетининг география факультетини тугатган.

Қирғизистонликларнинг мурожаатлари

Сўнги бир неча кундан бери қирғизистонликлар тарбия лагерларида бўлиши мумкин бўлган яқинларининг тақдирларига таъсир кўрсатиб, эътиборни жалб қилишни талаб қилиб ҳукуматга кўп мурожаат қила бошлашди.

Уларнинг ичидан аксарияти бир йил аввал Шинжонга кетган қариндошлари билан алоқа қила олишолмаётганидан шикоят қилишган. Қирғизистоннинг ТИМдан билдирилишича, қўшни ўлкада қўлга олинган қирғизистонликлар бўйича маълумот текширилмоқда.

Халқаро Human Rights Watch ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти 9-сентябрда Шинжондаги уйғурларнинг вазияти ҳақида, бундан ташқари, Хитой ҳукуматининг ҳудуднинг этник аҳолисига зулмалар ҳақида баёнот чиқарган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларининг маълумотига кўра, миллионлаган киши доимий назоратда туради, уларнинг ижтимоий фаоллигини балл бўйича баҳолашади, тўлиқ минтақага эса юз минглаган киши тутиб турилувчи қайта тарбиялаш лагерлари қурилган.