Икрамов: «Кыргыз Темир Жолу»нинг директор ўринбосарининг иккинчи фуқаролиги бор

40
«Кыргыз Темир Жолу» ишхонаси директорининг ўринбосари Алимжан Хасанов

Депутат Тазабек Икрамов «Кыргыз Темир Жолу»ни директорининг ўринбосари Алимжан Хасановда қозоқ фуқаролиги бор эканини айтмоқда. Икрамовнинг айтишича, у бу ҳақда «интернет»дан билган.

Депутат Хасановнинг чет эллик фуқаролиги ҳақида 29-ноябрда парламентнинг йиғинида билдирди.

«“Кыргыз Темир Жолу” — бу стратегик объект. Уни бу хизматга ким тайинлаган? Транспорт ҳамда йўллар министрлиги бундай қарор учун жавоб бериши керак», — деб келтиради Икрамовнинг сўзларини «24.kg» сайти.

Икрамов Хасановнинг Қозоғистон фуқаролиги ҳақидаги маълумотни интернетдан олганини «Клооп»нинг мухбирига берган интервьюсида айтди. У «далиллар борлигини» қўшимча қилиб, аммо қандай далиллар эканини айтишдан бош тортди.

«Сизлар шуни билишни истайсизларми? Тасдиқланди, шунинг учун айттим», — деб жавоб берди Икрамов.

Мақола эълон қилиниши арафасида «Клооп»нинг мухбири Хасанов билан ҳам, «Кыргыз Темир Жолу»нинг раҳюарияти билан ҳам боғлана олмаган.

МХДҚнинг матбуот котиби Рахат Сулайманов Хасановнинг иккинчи фуқароли бўйича маълумотни «Клооп»нинг мухбирига куннинг иккинчи ярмидан кейин аниқлаб беришни ваъда қилиб, лекин ундан кейин телефон қўнғироқларга жавоб беришмай қўйди.

Алимжан Хасанов — иккинчи фуқаролиги бор деб айтилаётган биринчи амалдор эмас.

Бир неча кун аввал депутат Ирина Карамушкина ҳам Ўшнинг мэри Таалайбек Сарибашовда Россия фуқаролиги борлигини айтиб чиққан.

Карамушкина МХДКнинг вакилларига мурожаат қилиб, Сарибашов қандай қилиб Россия фуқаролигини олганини ҳамда қай йўл билан Ўш шаҳрининг мэри бўлганини текширишни сўраган. МХДКдан депутатнинг билдируви текширилишини, аммо қачонлигини айтишмаган.

Ўш мэрияси вакили Азамат Абсаттаров билдиришича, Сарибашов Россияда ишлаган, аммо у ернинг фуқаролигини олмаган.

Қирғизистон қонунлари бўйича депутатлар, министрлар, муниципиал хизматнинг раҳбарлари, судьялар ҳамда ҳуқуқ тартибот органларининг ходимларида иккинчи фуқаролик бўлмаслиги керак. Бунинг учун қонунларда ҳеч қандай жазо кўрсатилмаган, аммо давлат ходимлари эгаллаган лавозимларидан ажраб қолиши мумкин.