Қизни сиз ўлдирдингизми? — Эсимда йўқ. Бурулайнинг ўлдирилиши бўйича айбланувчи судда кўрсатма берди

73
Бўдўшов суд залидаги темир қафаснинг ортида. «Азаттык»нинг видеосидан скриншот

Марсбек Бўдўшов судда айбини инкор қилиб, қотиллик ҳолати «ёдида йўқ» эканини айтмоқда. Бурулай олиб қочиш харакатидан кейин Жайил район милиция бўлимида пичоқ жароҳатидан вафот этган.

Қизнинг ўлимида айбланаётган Марсбек Бўдўшов 28-ноябрда суд йиғинида билдирганидек, Бурулайга пичоқ сайилган маҳалда Жайил район милиция бўлимида ўзига нима бўлиб кетгани бўйича «ҳеч нарса ёдида» йўқ эканини билдирди. Бу ҳақда «Азаттык» радиоси билдирди.

Бўдўшов ўша куни тунда ёнида пичоқ бўлмаганини айтиб, айбини бўйнига олган.

Унинг айтишича, у марҳумни оиласининг 10 йилдан бери танийди. Бўдўшов Бурулай билан уч йил гаплашиб юрганини, аммо уни оиласи уларнинг алоқасига қарши бўлишганини айтмоқда.

«[Бурулай] онам бошқа йигитга турмушга бераман деяпти деди. Ё Марсни, ё мени танла дебди. Учрашгим келган, аммо Бурулай онам чиқармаяпти, телефонимни олволди деди», — деб билдирди судланувчи.

У май ойининг охирида, аниқроғи қиз вафот этган куни синфдоши Акмат Сеитов иккови Бурулайни олиб қочиб, Сосновка қишлоғида уларни йўл инспекторлари тўхтатиб, учовини ҳам Жайил районининг милиция бўлимига олиб боришганини айтиб берди.

«Аввалига баримизни бир хонага киргизишди. Кейин қайта иккимизни ташқарига чиқаришди. Мен "Бурулайга кириб, гаплашиб чиқайин" деб илтимос қилсам ҳеч ким рухсат бергани йўқ. Эшик очиқ турган экан, кирдим. Ўша вақтда биров сўкиниб ўтиб кетган. Кўзимни очсам касалхонада эканман», — деди Бўдўшов.

30 ёшдаги Марс Бўдўшов 19 ёшдаги Бурулай Турдалы қизини олиб қочиш ва ўлдириш бўйича, унинг синфдоши Акмат Сейитов эса қиз олиб қочишга қатнаишишда айбланмоқда. Бўдўшов 9-октябрда суднинг биринчи йиғинида олиб қочиш бўйичагина айбини тан олган. Сейитов эса ўз айбини бўйнига олмаган.

Май ойининг охирида Бўдўшов Бурулайни зўрлаб никоҳга ўтиш учун олиб қочиб кетган. Бунга қада ҳам у марҳумни олиб қочганига қарамай қизни оиласининг талаби билан қайта етказиб берган.