Ирина Карамушкина «Атамбаевсиз КСДП»нинг йиғинига тўсқинлик қилишга харакат қилди

45
Видеодан скриншот

КСДП партиясининг парламентдаги депутати Ирина Карамушкина 28-ноябрда «Атамбаевсиз КСДП» харакатининг учрашувига борди. У хонанинг ўртасига чиқиб, бу йиғилиш — партия  уставини бузиш деб билдирди.

Учрашув «Империал» отелида ўтди. Жами бўлиб залда қирққа яқин киши ўтирган. Карамушкина учрашувнинг қайси вақтида кириб боргани номаълум. У йиғилганларни  «партиянинг уставини бузмоқдасизлар» деб изза қила бошлаган.

«Нима учун сизлар партиядан чиқарилган одамларга бош эгмоқдасизлар? [КСДПнинг парламентдаги  собиқ депутати] Данияр Тербишалиев “Республика” партиясининг вакили бўлиб ҳисобланади. [...] Сизлар бугун партиянинг уставига қарши тўпланиб олгансизлар», — деб билдирди Карамушкина.

Шундан кейин депутат уни милиция ходимлари чиқармагунча йиғиндан кетмаслигини айтди. «Атамбаевсиз КСДП» харакатининг тарафдорлари жавоб тариқасида Карамушкинанинг устидан камситиш учун ариза ёзишларини айтишди.

Шундан кейин учрашувнинг модератори йиғилганларга депутатни қарсаклар билан кузатиб, ишни давом эттиришни таклиф қилди. Аммо, тортишув шу билан тўхтамай, йиғин иштирокчилари Карамушкинани залдан чиқариб юборишга харакат қилишди.

«Сен ўзингникини оқладинг, Сен Атамбаевникини оқладинг (тушунарсиз). Бўлди, болди», — деган сўзлар билан депутатни қувиб чиқишга харакат қилишди.

Шундан кейин Карамушкина тўпланганларга партиянинг уларга кўрсатган ёрдами ҳақида хотирлатганда низо кучайиб кетиб, залда ўтирган эркакларнинг бири бунга жавобан КСДПнинг «шақаллари» деб атади.

«Нима қилмоқчисан? Нима, бор Атамбаевга.Ўша алкашга бориб оқла [...] Биз сени ҳам, Атамбаевни ҳам кўришни истамаймиз», — деб билдирди учрашувнинг иштирокчиларидан бири.

Бунга жавоб тариқасида Карамушкина Атамбаевнинг танқидчиларига партиядан кетишни таклиф қилди.

Мақола эълон қилиниши вақтида депутат билан йиғилганларнинг ўртасидаги тортишув нима билан якун топгани номаълум қолди. Видеонинг сўнгида Карамушкина залнинг бурчагида туриб олиб, бўлаётган воқеани смартфонининг камерасига торта бошлаган. «Клооп»нинг журналисти Карамушкинанинг  телефони ўчиқ бўлгани сабабли у билан боғлана олгани йўқ.


Бу нима учун аҳамиятли: Ирина Карамушкина ҳозирда КСДП парламент  фракциясида собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг энг фаол тарафдори бўлмоқда. У Жээнбеков билан Атамбаевнинг ўртасида фикр келишмовчиликлар чиққандан кейин бир неча бор собиқ президентни ошкора қўллаган.

Партиянинг сиёсий кенгаши фракциянинг етакчиси Иса Омуркуловни КСДПдан чиқариб, депутатлар эса уни ўзларининг раҳбарлигида қолдиришган кейин Карамушкина буни  «ажралишнинг охирги чеки» деб атаб, Атамбаевнинг сиёсатига мақул бўлмаганларнинг барига партиядан чиқишни таклиф қилган.

«Атамбаевсиз КСДП» харакати 2018 йили ёзда пайдо бўлган. Уни етакчиларидан бири  — бу КСДПнинг собиқ аъзоси Сагинбек Абдирахманов. Октябрнинг сўнгида Қирғизистоннинг тўрт областида харакатнинг йиғинлари ўтган. У йиғинларда партияга коррупционерлар келишгани ва уни янгилаш кераклигини айтишган.

Ўша вақтда Абдрахманов харакат иштирокчиларининг КСДП фракциясининг етакчиси Иса Омуркулов қўлловга олганини билдирган. Депутатнинг ўзи эса бунга изоҳ бермаган, аммо айнан ўшандан кейин Омуркулов партиянинг сафидан чиқарилган.

Ҳозир КСДПни  собиқ президент Алмазбек Атамбаев бошқаради. Март ойида у ўзидан кейин давлат раҳбарлигига келган Сооронбай Жээнбековни танқид қилган. Атамбаевга Жээнбековнинг собиқ президень вақтидаги коррупцияга қарши кураш яхши бўлмагани ҳақида айтганлари ёқмай қолган.

Шундан кейин сиёсатчиларнинг зртасида яширин низо бошланиб, улар унга узоқ вақт изоҳ беришмаган. Унинг натижасида Атамбаевнинг жамоасини алмаштириш олиб борилиб, ўз лавозимларидан МХДҚнинг ва Бош прокуратуранинг раҳбарлари кетиб, бундан ташқари, атамбаевнинг энг яқин сафдоши экани айтилган Сапар Исақов ҳукумат раҳбари лавозимидан бўшатилган.