Атамбаев Жээнбековнинг «яширин кассаси»нинг ошкор қилиниши Илмияновнинг қамалиши билан боғлиқ эканини билдирди

702

Собиқ президент Алмазбек Атамбаев Сооронбай Жээнбековнинг сайлов штабини ҳақиқатга яқин бўлиши эҳтимол бўлган чиқимлари ҳақидаги маълумотнинг ошкор қилинишини ўзининг яқин сафдоши Икрам Илмияновнинг қамоққа олиниши билан боғлади.

Атамбаев бу ҳақда «Апрель» телеканалига берган интервьюсида айтиб, унинг фрагменти 18-ноябрда эълон қилинган.

Журналистнинг Жээнбековни сайлов штабига алоқадор ҳужжат нима учун бугун эълон қилинди деган саволига Атамбаев «Менимча агар Илмиянов қамалмаганда, бу ҳужжат ҳам чимас эди» деб жавоб берган.

Собиқ президент Икрам Илмияновнинг қўлга олиниши билан «яширин касса»нинг қандай алоқаси бор эканини тушунтирмаган. Материал эълон қилиниши арафасида КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева билан боғланиш имкони бўлмади.

Бундан ташқари, Алмазбек Атамбаев «яширин касса» ҳақида Жээнбековнинг сайлов штабининг ҳисобчисига маълум бўлганини айтди. Маълумотга кўра, у ўз ҳисобидан меҳнат таътилини олиб, хорижга чиқиб кетган. Бунинг сабабини Атамбаев ҳисобчи «ўз ҳаёти учун қўррқан» деб тушинтирмоқда.

«Бугунги ҳукумат Бакиевнинг йўлига тушиб олди. Ҳужжат ҳақида билганлар ўз ҳаётлари учун хавфсирашмоқда [...] агарда бу тоза маблағ бўлса, у ҳолда нима учун уларни кўрсатишгани йўқ?» — деди Атамбаев.

Собиқ президент Атамбаевнинг яқин сафдошларидан бири Икрам Илмиянов 10-октябрда Россияда қўлга олиниб Қирғизистонга етказилган. Бир неча кундан кейин унга коррупция айби қўйилиб тергов изоляторига киргизилган.

Илмиянов 2017 йили сайловга тайёргарлик вақтида Жээнбековнинг штабида молия масалалари учтида ишлаган.

Жээнбековнинг сайлов штабининг «яширин чиқимлари» тўғрисидаги ҳужжатнинг ошкор бўлиши

Юрист Нурбек Токтакунов 15-ноябрда 2017 йилдаги президентлик учун курашлар вақтида Сооронбай Жээнбековнинг сайлов штаби харажатларининг таҳминий рўйхати кўрсатилган файлни эълон қилган.

Расмий маълумотлар кўра, Жээнбеков сайловга тайёрганлик учун 158 млн сом сарфлаган. Аммо Токтакунов эълон қилган маълумот бўйича, Жээнбеков штабининг чинакам харажати 1,1 млрд сомни ҳамда 6,5 млн доллардан ортиқ маблағни ташкил қилган — умумий 24 млн доллардан ортиқ маблағ.

Токтакунов ўз ахборот манбасини ошкор қилмади, аммо унинг манбаси Жээнбековнинг сайлов штабига «алоқадор бўлганини»ҳамда уни ҳозирги ҳамда собиқ президент Алмазбек Атамбаевдан ҳам «ранжиб» қолганини айтган. Президент Жээнбековнинг маъмурияти эса чиқимлар бўйича маълумотни «фейк» деб атаб, унга нисбатан изоҳ беришгани йўқ.