Олий суд «Бир Дуйно» ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисобитини экстремистик деб топиш ҳақидаги қарорни бекор қилди

78

Олий суд «Бир Дуйно — Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг ҳисоботида экстремистик контент бўлмаган деб қарор чиқарди. 2017 йилнинг октябрь ойи бошида Бишкекнинг Октябрь район суди «Бир Дуйно — Қирғизистон»нинг  фаолиятини экстремистик деб топган. Лекин ҳуқуқ ҳимоячилари бу ҳақда 2018 йилнинг май ойигача билишмаган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотининг етакчиси Толокан Исмаилова Олий суд Октябрь район судининг, МҲДКнинг ҳамда Бош прокуратурасининг қарорини 12-ноябрда бекор қилганини «Клооп»га билдирди.

«Бу аввалги режимдаги [собиқ президент Алмазбек Атамбаевнинг] уч институти ўзаро келишуви эди. Агар кимнидир айблашаётган бўлса, у ҳолда уни маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида хабардор қилиниши керак», — деди Исмаилова.

У қўшимча қилишича, прокуратуранинг вакиллари Олий суднинг судьяси улардан ҳисоботни кўриб чиқаркан «нима учун ҳуқуқ ҳимоячиларини суд йиғинига чақирган эмассизлар?»  деб сўраганда «юзлари қизарган».

«Жим туришди, шундан кейин Бош прокуратуранинг вакили шундай деди: “Биз судья чақириши керак деб ўйлаганмиз”. Бу ерда судьянинг жаҳли чиқиб “Сизлар одамларни жазога тортиш учун судьяга тайёр материални олиб келгансизлар-да, улар хабардор бўлиши керак эди” деб айтди», — деб билдирди Исмаилова.

МҲДҚнинг вакили Рахат Сулайманов Олий суднинг қарорига изоҳ бера олмаслигини айтиб,  «Клооп» журналистининг саволларига жавоб беришни истамади.

Материал эълон қилиниши арафасида Бош прокуратуранинг матбуот хизмати изоҳ бергани йўқ. Бош назорат органининг вакиллари ишнинг ҳужжатлари билан танишиб чиққандан кейин жавоб беришни ваъда қилишди.

Суд терговига қадар олиб борган ҳисоботни 2015 йили ҳуқуқ ҳимоячилари тайёрлашган. Унда қирғиз мигрантларининг Россиядаги вазияти баён қилинган.

Бир ярим йил ўтгандан кейин Бош прокуратура МҲДҚнинг текширув натижасини қўлланиб судга мурожаат қилган. Унда «Бир Дуйно — Қирғизистон»нинг ҳисоботини  экстремистик деб ҳисоблашни талаб қилишган.

Октябрь район суди 2017 йили январда ҳуқуқ тартибот органларининг даъвосини қабул қилиб, ҳисоботни экстремистик деб топган. Аммо суд йиғинига «Бир Дуйно — Қирғизистон»нинг юристлари қатнашмаган. Улар бу ҳақда 2018 йили май ойида Қирғизистоннинг Адлия министрлиги сайтида экстремистик материаллар рўйхатини қидирар экан билиб қолишган.