Кун рақами: Собиқ депутат Дамирбек Асилбек уулуга қарши жиноят иши 126 томдан иборат

32

Қозоғистонда 2018 йили февралда контрабандада гумонланиб қўлга олинган Жогорку Кенешнинг собиқ депутати Дамирбек Асилбек уулунинг иши бўйича суд йиғини ўтмоқда.

Жиноят иши 126 томдан иборат, 70 киши гувоҳ қатори ўтмоқда. Судланувчилар ўрнида эса қирғиз сиёсатчисидан ташқари яна 11 киши бор.

Тергов фикрига кўра, Дамирбек Асилбек уулу контрабанда билан шуғулланган уюшган жиноий гуруҳни етаклаган ва у бир йил ичида чегара орқали 407,5 млн тенгенинг товарини ўтказиб, натижада бюджетга 99 млн теңгедан ортиқ божхона тўловлари тушмай қолган.

Дамирбек Асилбек уулу Қозоғистоннинг махсус хизмати томонидан қўлга тушгунга қадар «Кыргызстан» фракциясидан Жогорку Кенешда депутат бўлган. Асилбек уулу қўлга олингандан кейин, у ерда қирғиз ва қозоқ фуқаролари бор эканлиги аниқланган. Бу уни депутатлик мандатидан ажратишга сабаб бўлган. Унинг фракциядаги ўрнига эса апрелда Руслан Чойбеков келган.