Иса Омуркулов ортиқ  КСДПнинг аъзоси эмас, лекин, парламент фракциянинг лидери қатори қолмоқда. Нима бўлмоқда?

25

КСДП парламент фракциясининг лидери Иса Омуркулов бундан нари партиянинг аъзоси эмас. У Социал –демократларнинг сиёсий кенгашининг қарори билан партиядан чиқарилган. Бу «Атамбаевсиз КСДП» харакатининг йиғинлари ортидан бўлди. Унинг ташкилотчиларидан бири Сагинбек Абдрахмановнинг айтишича, Омуркулов харакатнинг таклифни қўллаган.

Нима бўлди?

КСДПнинг сиёсий кенгаши 31-октябрда Омуркуловни «партиянинг устави ва ғояларига қарши келган харакатлар» учун партиядан чиқарды. Шунингдек сиёсий кенгаш парламентнинг депутатларига Омуркуловни парламент фракциясининг лидерлигидан чақириб олишни таклиф қилган.

Иса Омуркулов октябрь ойида ўлканинг тўрт областида, аниқроғи Чуй, Норин, Талас ҳамда Иссиқкўл областларида «Атамбаевсиз КСДП» харакатининг йиғинлари ўткандан кейин КСДПнинг аъзолигидан ажради. Учрашув ташкилотчиларидан бири Сагинбек Абдрахманов фаолларни Иса Омуркулов  қўллаганини «Азаттык»қа билдирган.

Омуркулов ўзи эса Абрахмановнинг сўзларини инкор қилмоқда.

Омуркулов нима демоқда?

Омуркулов партиядан чиқарилган кундан бир кун ўтгач уни «[КСДПнинг] ғояларини сотган бир уч гуруҳ» қилганини айтди. Унинг айтишича, ўзининг партиядан чиқарилиши  легитимсиз бўлган. Бу ҳақда у ОАВдан эшитган ва уни бу масала хал қилинган йиғинга чақириб, протокол ҳам беришмаган.  (КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева буни инкор қилди. Матбуот котиби тасдиқлашича, Омуркулов 31-октябрда йиғинга чақирилган, лекин у келмаган)

«Мен ҳеч бир қарорни, партиявий тартибни бузмаганман. [...] Форумнинг матбуот хизмати [КСДПнинг] номидан менга сотқин деган сўз айтилмоқда. Мен сотқин деб бугун мени партиядан чиқсин деб овоз берганларни ҳисоблайман. Сабаби булар партиянинг ҳамда революцияда [2010 йили] қурбон бўлган йигитларнинг, бошқача айтганда, уларнинг хотирасини, ғоясини сотган бўлиб ҳисобланади», — деди Омуркулов.

Иса Омуркулов (чапда) ва КСДПнинг раиси Алмазбек Атамбаев (ўнгда) 2018 йилнинг мартида съездда. Сурат: КСДП

Айни вақтда у «Атамбаевсиз КСДП» харакатини қўллайдими ёки қўлламайдими деган саволга аниқ жавоб бермаган.

«Менга “КСДП Атамбаевсиз” деган таклифлар билан келганлар кўп бўлган, лекин мен бу бўйича ўз позициямни айтган эмасман», — дейди Омуркулов.

Ҳозирча Омуркулов КСДП фракциясининг лидерлигидан кетиш-кетмаслиги тушунарсиз — бу қарорни фракциянинг аъзолари қабул қилиши керак.  2-ноябрда парламентда КСДП фракциясининг йиғини ўтиши керак, аммо уни Чингиз Айтматовнинг 90 йиллигига боғлиқ тадбир сабаб жилдирилган.

Омуркүлов нима учун чиқарилди ва КСДПда нима бўлмоқда?

КСДПнинг янгидан сайланган раиси ўринбосари Ирина Карамушкина Омуркулов парламентда партия ғояларини ҳимоя қилмагани учун чиқарилганини «Клооп»га айтиб берди. У Омуркулов фракциядан чиқарилишини «юзага ошга факти» деб атади, чунки фракция сиёсий кенгаш қарорини бажаришга масъул.

Карамушкина Омуркулов каби парламентда КСДПнинг номидан йиғинларга қатнашади.

«Сиёсий кенгаш партиядан Кожобек Риспаевни чиқарганда, фракция у қарорни мақуллаши керак бўлган. Лекин парда ортида ўйинлар бошланганда (Риспаев КСДП фракциясида қолди) Иса Шейшенкулович фракцияда ўз харакатерини кўрсатмади. Фракция партиянинг топшириқларини бажариги керак», — деди у.

«Атамбаевсиз КСДП» харакатининг лидери Сагинбек Абдрахманов Омуркулов легитимсиз чиқарилди ва партия бу қарорни бажармайди деб тасдиқламоқда.

Алмазбек Атамбаев 2018 йили апрелда КСДПнинг сиёсий кенгаши йиғинида. Сурат: КСДП

Сиёсатшунос Марс Сариев Омуркуловнинг КСДПдан чиқарилишини «Клооп»га берган интервьюсида «жуда мушкул ва чалкаш вазият» деб атади. Лекин шунга қарамай сиёсатшуноснинг фикрича, бу қарор партия учун салбий оқибатларни олиб келади.

Сиёсатшунос Медет Тологонов Иса Омуркуловнинг ҳукуматпараст партиядан четлатилишини  — бу «Атамбаевнинг шаънига таъсир этувчи» КСДПдаги ажралиш процесси деб атади.

Бундан ташқари, у КСДПнинг парламентдаги депутатлари фракция раҳбарини эгаллаган лавозимидан қулатишга қўл ура олишмаса керак деб айтмоқда.

«Фракциянинг [КСДП] ўзида Атамбаевни қўллаганлар ҳам йўқ. Натижада фракция атамбаевга қарши турган кучоарга, партиянинг ўзи эса Атамбаевнинг ўзига қоладигандек вазият яралиши мумкин», — дейди Тологонов.

Иса Омуркулов кимдир?

Иса Омуркулов парламентда КСДП партиясидан 1995 йили келган. Шундан бери у парламентга беш бор депутат бўлиб сайланган. Бундан ташқари, 2010 йилдаги революциядан кейин Омуркулов икки йил Бишкек шаҳрининг мэри бўлган.

У 2013 йили Дайир Асанов номидаги Ғалаба парки атрофидаги можаро туфайли мэрлик хизматидан кетган. Тергов версияси бўйича, Иса Омуркулов паркнинг уч гектардан ортиқ муниципиал ерини ҳусусий қурилиш учун ноқонуний чиқарган. Давлат прокурори Омуркуловни беш йилга кесишни илтимос қилган, лекин 2014 йили суд уни оқлаган.

2016 йили эса Омуркулов парламентда КСДП фракциясининг лидерлигига тайинланган.

 Ҳаммуаллиф: Айдай Эркебаева