«Патвоз». Хўроз уриштириб даромад топганлар

1088
Сурат: Нуртаза Абдиев/Kloop.kg

Болаликда маҳаллада хўроз уриштираётган тенгдошларимга кўзим тушиб қолар эди. Ҳозир энди ката бўлиб, оилали бўлганимда хўроз уриштириш  — бу катталарнинг ҳам эрмаги эканини билдим. Айримлар учун бу ҳунар асосий даромад манбаига айланиб, унинг ортидан оиласини ҳам боқишаётган экан.

Хўроз боқиш, унинг қийинчиликлари ва қизиқ томонлари ҳақида «Клооп»нинг мухбири Арафат Бекиева ҳикоя қилади.

Новқат районида хўроз боққанларни «патвоз» деб аташар экан. Бу ҳунар ҳақида кўпроқ маълумот олиш учун патвозларни узоқ изладим. Кўпчилиги яшириб, айримлар «бу ёпиқ бизнесга аралашмай қўя қолмайсанми» дейишди. Охирида новқатлик Қоратош қишлоғиннг турғуни Мавлян Маликов розилик бериб, унинг уйига жўнадим.

Ўш шаҳридан Қоратошга етиш учун 40 километрга яқин йўл юришга тўғри келади. «У хўрозларини уйининг ичида боқади» деб айтишган эди, хўроз боқувчиникига борганда кўплаган қизиқ вазиятларга гувоҳ бўлдим.

***

Майиз билан боқилган хўрозлар

Сурат: Нуртаза Абдиев/Kloop.kg

Ёши 40дан ўтиб қолган Мавлян ака жангга чиқувчи хўрозлар учун ҳовлисига кичик бостирма қурган. Ўнга яқин зоттор хўрозни у ўша ерда сақлайди. Уларни Ўзбекистондан олиб келган экан. Ўзбекистонликлар эса бундай жониворларнинг тухумини Туркия ва Кореядан олишади дейди у.

Ҳар бир хўрознинг ўзига тегишли жанг усули, характери бўлади. Шу сабаблан патвоз ҳар бир хўрозга ўзига хослигига кўра ном қўйган. Масалан Туркиядан 600-700 долларга олинган икки зоттор хўрозининг бирини «Чақмоқ», яна бирини «Яшин» деб атаган.

Хўрозлари қизил-қўнғир рангда, оёқлари узун, вазни таҳминан 4-5 кг. Патвозлар хўрозиннг бўй узунлигини кўз чамалаб аниқлашади.

Жангга тушувчи, зоттор хўрозларни боқиш машаққатли, гўёки от боқишдек қийин иш. Масалан, хўрознинг еми жўхори уни, ер ёнғоқ, саримсоқ, ёнғоқ ва майиздан иборат. Буларнинг барини аралаштириб, бир кунда икки маҳал беради. Ундан ташқари шу емга қўшиб эрта билан сувга пишган тухум, кечаси қийма кабоб беради.

Сурат: Нуртаза Абдиев/Kloop.kg

«Сувга пишган тухумни бир хўрозга бирдан едирамиз. Қийма кабобга эса туз қўшилмайди, у ҳар куни кечасигина берилади. Майиз — витамин, ерёнғоқ эса хўрозни семириб кетишини олдини олади. Семиз хўроз уриша олмай қолади...», — деб сўзлаётган Мавлян аканинг сўзига қўшилган онаси «майизнинг энг тозасини хўрозларига беради, мен майиз емай қўйдим» деб кулдирди.

10 хўрознинн бир ҳафталик озиғи:

35 дона тухум

3 кг гўшт

1 кг майиз

1 кг ерёнғоқ

10 кг жўхори

Хўрозни от каби совутиш керак. Патвоз икки босқичдан иборат совитиш ишларини ўйинга бир ҳафта қолганда кучайтира бошлайди.

Биринчи босқичлар ҳар куни хўрозларни олиб чиқиб, бир соатга яқин югуртиради. Тўхтаб қолмаслиги учун Мавлян аканинг ўғиллари хўрозларнинг орқасидан қувиб туришади. Ҳар 15 дақиқада хўрохнинг танасига сув пуркаб, қайта югуртиришни давом эттиришади.

Биз гувоҳ бўлган куни ҳам хўрозни уйининг ичига олиб кириб, иссиқ печкага яқин ўтқизди. Бу танаси, пати сув бўлган хўрозни қуритиш жараёни. Кўринишидан иссиқлик ёқади шекилли, хўроз ўрнидан жилгани йўқ. Энди хўроз шу ҳолда 1-1,5 соатгача туриши керак бўлади.

Сурат: Нуртаза Абдиев/Kloop.kg

Совутишнинг иккинчи босқичида хўрозларнинг машғулоти бошланади. Патвоз ўзининг хўрозларидан иккисини ушлаб, тумшуқларини скотч билан боғлайди. Сўнг ҳовлига олиб бориб бир-бири билан уриштиришга харакат қила бошлади. Бу йўл билан икки хўрознинг жангга тайёрлиги текширилиб, бўлажака мусобақага олиб бориш учун танланади.

Юзлаган киши томоша қилган икки хўрознинг жанги

Ҳар бир мусобақага хўрозни етказиш — катта масъулият. Масалан, уни машина олиб боришади. Уни автомобилнинг ичида эркин қўймай, бир киши маҳкам ушлаб кетиши керак. Ундай қилмаса хўроз вазни оёғига тушиб, чарчаб қолади. Хўроз эса тепишишга чарчамай етиши керак.

Мавлян аканинг хўрозлари Қизилқия шаҳрида, Новқатнинг ўзида ва Ўшда ўтадиган учрашувларга қатнашган экан. Бу сафар ҳам Ўшдаги хўроз жангига жўнадик, мусобақа учун Мавлян ака вазни 5,5 кг бўлган «Яшин» номли хўрозини танлаган.

Ўш шаҳрининг Шаҳиттепа қишлоқ ҳудудида икки томони машиналарга тўлган кўча билан бораётган эдик Бу ерда катта бир байрам бўлаётгандек ҳис қолдирди. Бу ерда ҳар сешанба ва якшанба кунлари 300га яқин киши хўроз уришини кўриш учун тўпланади.

Сурат: Нуртаза Абдиев/Kloop.kg

Хўрозларнинг рингида ёки хўроз уриштириш ерида тер, сигарет, товуқ хиди бурунни тўлдиради. Кичик бир бинонинг ичига 200дек киши қисилиб ўтиришибди. Ўзимдан бошқа бирорта ҳам аёлни кўрмадим. Унгача икки-уч киши менга келиб, «аёл кишиларнинг қимор ўйинларига келиши тўғри эмас» деб қувиб чиқармоқчи бўлган вақтда Мавлян ака «бу синглим бўлади» деб олиб қолди.

Юзлаган кишини тўплай олган хўроз уришлари кўпинча яширин ўтказилади. Бунинг сабаби йирик миқдордаги пул ўйнатилганидан бўлса керак деб ўйладим.

Одатда хўрозга рақиби вазнига эмас, бўйига қараб танлашади. Бўйнинг узунлиги кўз чама билан белгиланади. Ундан кейин икки томон муокофтни келишиб, ўртага пул қўйиши керак.

Мавлян ака ҳам бошқалар каби хўрозига рақиб излашга харакат қилди, лекин бу куни «Яшинга» рақиб чиқмади.

«“Яшин”им мукофотларни ютиб, танилиб қолибди, рақиб чиқмади. Энди шундай бўлаверса кейинги ўйинларга хўрозимни бошқа ранга бўяб келаман шекилли», — дейди патвоз.

Сўнгида дўсти хўрозини уриштирадиган бўлиб, Мавлян ака, мухлислар «кўнгилдан чиқариб» пул қўя бошлашди. Бу вақтда соат кечки беш бўлиб қолган эди. Икки томон пойгани келишиб олгандан кейин, жанг бошланиб, ўйин 2-3 соат давом этди. Тепишиш вақтида хўрозларнинг оғзига, қанотининг остига сув сочиб туришди. Худди боксдаги жангчилар каби.

Бир-бири билан уришгиси келмай қолганда ўртада юрган болалар тоб бериб, қайта уриштиришади... Биз кутган ғалаба ва «кўнгилдан чиқарилган» миқдордаги пойга қоронғи кириб қолган вақтда келди.

Жангда ютган хўрозни осмонга кимдир эркалатиб ирғитиб юборди. Унга қўшилиб атрофидагилар сакрай бошлашди. Шовқин -сурон, ура-ура  овозлари. Бу футбол майдонидаги ғалаба ҳиссиётларидан ошса ошади, лекин кам эмас. Мавлян ака ғалабага ўрганиб қолганиданми, қийқирмади. Қутловчилар ва ғолиблар қучоқлаша бошлашди.

Бу ерда яна бир сезган нарсам — бу хўроз уришини кўргани келган мухлислар бўлди. Улар хўрозлар жангини шунчаки кўриб ўтирмасдан, ўзаро мусобақалиб кучлироқ деб ҳисоблаган хўрозга пул тикиб, фойда топиши бўлди.

Хўроз ўйини ўтган жойлардан бирида.  Сурат: Нуртаза Абдиев/Kloop.kg

Ўшдаги, Новқатдаги ўйинларда раунд бўлмайди, Қизилқия, Тепақўрғонда ўн дақиқадан 13 раунд бор эканини айтишди. Ҳеч бири енгмаса, дурранг деб ҳисобланади, икки томон гаплашиб, дуранг билан тугатса ҳам бўлади.

Хўрозлар учун энг оғир жароҳат бу — кўзи кўр бўлиб ёки тумшуғи синиб қолиши. Баъзан қаттиқ тепки еб, ўлиб қолган вақтлари ҳам бўлади. Енгил жароҳат олганда хўрозни парваришлаб  10-15 кунда соғайтирса бўлади. Жароҳати оғирроқ бўлса, у ҳолда 1,5-2 ой деганда ўйинга ярайдиган бўлади.

«Болаларим хўрозчи бўлмасин»

Мавлян ака хўрозларни уч йилдан бери жанга чиқаради. Ундан кейин ҳолдан тойган хўрозларни сотар экан. «Эллик минг сомга олган хўрозни сўйиб ейишга кўзим қиймайди», — дейди у.

Патвоз ҳозирда зоттор хўрозларнинг жўжасини сотиб, қўшимча даромад топади. Бир жўжанинг баҳоси — 5-10 минг сом атрофида.

«Эсимда, биринчи ғалабамда бир гилам, индюк ютиб олганман. Индюкни сўйиб еганмиз. Ҳозирда от, машина қўйиладиган мусобақалар бор. Тенглашадиган рақиб чиқмай қолса, хўрозинг билан қуруқ қўл қайтган кунлар ҳам бўлиб туради. Бизнинг энг катта пойгамиз 100 минг сом бўлиб туради. Бу энг катта кўрсаткич эмас, ўшлик хўрозчи 400 минг сом ва бир от ютиб олган. Ўша хўрозини 200 мингга сотмай қўйганини биламан», — деб эслади патвоз.

Лекин, у баъзида меҳнати куюб кетишини яширмади. Енгилган вақтда хўрозларимни қарагим келмай қолади деб жилмаяркан у болаларининг бу ишни қилишини истамаслигини айтди.

«Болаларимга уй-жой қуриб қўйдим, менинг бошқа хунаримни ўрганаверишсин. Менга ўхшаб хўрозга қизиқиб кетишмасин дейман. Хўроз боқиб, уриштириб юрганимга 10 йил бўлиб қолди. Хўроз тепиштириш ҳунар эмас, бу қимор ўйин эканини биламан, — дейди Мавлян ака. — Катта оталарим “патрвоз” бўлишган, қонимга сингган бу одатимни ташлай олмайман, намоз ўқиганим сари ўйнамайман дейман. Лекин қизиқиб қолсанг ташлаш қийин экан».