Жээнбековнинг президентлик сайловидаги собиқ рақиби Улукбек Кочкоров ижтимоий ривожланиш министри бўлиб тайинланди

36
Улукбек Кочкоров. Фото: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Президентликка собиқ номзод  Улукбек Кочкоров Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш министри бўлиб тайинланди. Энди МХДКнинг собиқ ходими бир қатор жанжаллар сабаб етакчисиз қолган министрликни етаклай бошлайди.

Кочкоровнинг номзодини премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев таклиф қилиб, таклифни парламент депутатлари қўллаган. У учун 105 депутат овоз берган. Овоз беришдан кейин уч соат ўтгач эса президент Сооронбай Жээнбеков Кочкоровни Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш министрлик хизматига тайинлаш бўйича фармонга қўл қўйди.

Кочкоров Меҳнат министрлигининг раҳбарлик хизматига дипломатик паспортларни қўлланишга ва уни ўринбосарининг самолёт бортидаги харакати сабабли чиққан жанжал натижасида истеъфога кетган Таалайгул Исакунованинг ўрнига келди.

Исакунова ва унинг ўринбосарлари хизматларидан бўшатилиб ёки истеъфога чиқарилгандан кейин министрлик 11-октябрдан бошлаб, министрнинг вазифаларини бажаришга муассасанинг статс-котиби Канибек Адиев тайинлангунга қадар беш кун раҳбарсиз ишлаган.

Улукбек Кочкоров ким?

Собиқ депутат Улукбек Кочкоров 2017 йили сайловда Қирғизистон президентлиги учун курашган. Сайловда баримизга маълум бўлганидек,  Сооронбай Жээнбеков енгиб чиққан.

Сайловда иштирок этиш учун Кочкоров деярлик уч ярим миллион сом сарфлаганига қарамай у учун 8300дан бир оз кўпроқ сайловчи овоз берган. Сайловдан кейин сиёсатчи номзодлар учун бирдек имкон тузилмаган, маъмурий ресурс қўлланганлар учун эса ҳеч ким жавобгарликка тортган эмас деб айтган.

Кочкоров «Янги давр» партиясини бошқаради, шунингдек  «Ата-Журт» партиясидан  V чақирилишнинг депутати бўлган. Бундан ташқари, Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетида (МХДК) ҳамда Давлат солиқ хизматида ишлаган ҳамда полковник унвони бор.

Кочкоров 2013 йили депутат бўлиб турган вақтида русий замбон журналистлар унинг сўзларини  бузиб талқин қилишаётганини айтиб норози бўлган ва парламентга қирғиз тилидагина гапирувчи журналистларни киргизишни таклиф қилган. Ўша йилнинг ўзида Кочкоров «Кыргызгаз»ни Россиянинг «Газпром»ига 1 долларга сотилишига қарши чиққан (қирғиз компаниясининг  50 млн доллар қарзи бор эди).

2013 йили январда ижтимоий тармоқларда Кочкоровнинг Баткендаги сайловчилари билан учрашувининг видеоси тарқаб кетган. Видеода гўёки у Қирғизистон ва Ўзбекистоннинг (ўша вақтда Атамбаев ва Ислом Каримов) президентлари ҳақида ҳамда чегара масалалари бўйича гаплашган. Натижада сиёсатчи раддия эълон қилишга ва учрашув видеоси қирғизлар ҳамда ўзбекларнинг ўртасида низо чиқаришни истаганлар томонидан монтажланганлигини тушунтиришга мажбур бўлган.