32 ёшли Азамат Жаманкулов маданият министри этиб тайинланди

31
Азамат Жаманкулов. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Президент Сооронбай Жээнбеков Азамат Жаманкуловни Маданият, ахборот ва туризм министри этиб тайинлаш бўйича фармонга қўл қўйди. Бунгача парламент унинг номзодини маъқуллаган. Маданият министрлигининг раҳбарлик ўрни муассасанинг собиқ етакчиси Султан Жумагулов вафот этгандан бери бўш турган.

Депутатлар Азамат Жаманкуловнинг номзодини бир овоздан қўллаб, у учун 105 депутат овоз берди.

Маданият министрлигининг раҳбарлик ўрни, ведомствонинг собиқ етакчиси Султан Жумагулов онкологик касаллик сабабли вафот этган кундан бошлаб, аниқроғи  8-октябрдан бери бўш турган. Энди министрликни Азамат Жаманкулов бошқаради. 32 ёшли амалдор 2015-йилдан бошлаб миистрнинг ўринбосарлик хизматини эгаллаб, туризм департаментини бошқарган.

«Бу  министрликда охирги уч йилдан бери ишлаганликдан муаммоларини, имкониятларини биламиз», — деб билдирган Жаманкулов. Унинг номзодини министрлик хизматига премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев таклиф қилган.

Жаманкулов сўнги икки йилда Маданият министрлигининг раҳбарлигига тайинланган етакчиларнинг учинчиси. Унгача бўлган министр Султан Жумагулов муассасани деярлик бир йил бошқарган. У министрлик хизматига 2017 йилнинг 1-ноябрида тайинланиб, 2018-жылдын 8-октябрида вафот этган.

Марҳум Жумагуловга қадар Туголбай Казаков министр бўлган. У тарих музейидаги экспонатларнинг йўқолиши ва тарихчилар учун аҳамиятли мумиянинг кўмилиши билан боғлиқ низодан кейин 2017 йили 28-октябрда истеъфога кетган. Казаков мумиянинг кўмилиш ташаббусчиларидан бири бўлган.

Завод ва Кўчманчилар ўйинлари

Жаманкулов ҚЭУ ва «Манас» университетининг «молия» ҳамда «менежмент» мутахассислиги бўйича битирувчси, Инсон тараққиёти бўйича Япония пойтахтида тадбиркорликни ўқиган. 2011-2013 йиллари «Риэлт Партнёр» компаниясида ижрочи директор ва Тош-Кўмирда кремний қазувчи «Кристалл» заводида бир йил сармоя жалб қилиш бўйича мутахассис бўлиб ишлаган.

Жаманкулов 2014 йили Жаҳон кўчманчилар ўйинларини ўтказиш бўйича котибиятнинг рахбарлик вазифасини бажариб, ўйинлардан кейин ёш амалдор Қирғизистоннинг  Курортлар ассоциациясининг ижрочи директорлигига тайинланган.

2015 йили эса у маданият министрининг ўринбосарлигига тайинланиб,  министрлик қошидаги Туризм департаментини бошқарган.