Тулеев самолётда Атамбаевни учратиб қолди. Аввалига ижтимоий тармоқда танқид қилган бўлса, кейин биргаликда суратга тушди

42

Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тулеев собиқ президент Алмазбек Атамбаев билан самолётда бирга учди. Самолёт бортида Тулеев ўзининг сиёсий рақибини твиттерда уришиб, у билан бирга суратга тушиб, бунинг учун оқланишга ҳам улгурди.

Алмазбек Атамбаев Россияга қариндошининг таъзиясига ва Осиёдаги сиёсий партияларнинг Халқаро  конференциясининг Х Бош ассамблеясига қатнашиш учун бораётган бўлган. Бу самолётда бўлган Тулеев собиқ президент Атамбаев сафдоши Икрам Илмиянов қамоққа олингандан кейин қочиб кетишга қарор қилган шекилли деб таҳмин қилиб, танқид қилган.

Таҳминан тўрт соатдан кейин Тулеев Атамбаев билан бирга жилмайиб тушишган селфини чиқарган.

Сурат турли шарҳларга сабаб бўлиб, собиқ мэр нима учун селфи қилиб, собиқ президент билан нима ҳақда гаплашганини тушунтириб берган.

Атамбаевнинг бошқаруви вақтида Тулеев коррупция учун 11 йилга кесилган, лекин давлат ҳисобига 60 млн сом тўлаб бериш орқали амнистия билан озодликка чиққан. Тулеевнинг Караван савдо маркази ҳамда  Сапатком бизнес маркази каби мулклари суд ҳукмига кўра  конфискацияланган.