«Датка-Кемин» учун кредит тўлаш машаққатлари. Қирғизистон ўз мулкидан ажраб қолиши мумкинми?

71

Қирғизистоннинг Economist нашри Ҳисоб палатаси «Датка-Кемин» электр узатиш линиялари бўйича харажатларни ўргана олмаганини, «Миллий электр тармоқлар» ишхонаси эса Хитойнинг «Эксимбанки»дан олинган кредитни хизмат қилиш имкони йўқлиги билдирди. Агар ҳукумат насияни тўлай олмаса, у ҳолда Хитой халқаро арбитражида Қирғизистон мулкини тўлалигича бошқариши ёки улуш талаб қила олади.

Economist нашри олган Ҳисоб палатасининг маълумотига кўра, «Датка-Кемин»  харажатларининг тафсифий ҳамда моддалар бўйича харажат сметаси йўқ, шу сабабдан ведомство лойиҳа чиқимларини текшириб чиқа олмаган.

«Датка-Кемин» электр узатиш линияларининг кредити хизмати бўйича Миллий электр тармоқлар ишхонасининг  шўъбаси бўлган Миллий энергетика холдинг шуғулланади. 2016 йили Миллий электр тармоқлар ишхонасида Ҳисоб палатаси аужит ўтказиб, ведомство компаниянинг кредит тўлаш борасида жиддий муаммолари борлигини аниқлаган.

Палата маълумотига кўра, Миллий электр тармоқлар ўша вақтда «Эксимбанк»га  1,2 млрд сом тўлаб бериши керак бўлган, лекин ишхона Хитойнинг кредит берувчисига фақатгина 661 млн сом тўлаб бера олган — бу талаб қилинган сумманинг ярмидан бир оз кўпроқ маблағ.

Миллий электр тармоқлар кредитдан тўлиқ кўламда фойдаланиши учун Ҳисоб палатаси электр энергия беришнинг ставкасини 19 тийиндан 35,8 тийингача кўтаришни таклиф қилмоқда.

«Ҳозирча тариф оширилмаган, Миллий электр тармоқлар доимо ҳукуматдан кредит тўлаш муддатини жилдиришни илтимос қилишга мажбур. Уларнинг компанияси кредитни ўз вақтида тўлашга имконсиз», — деб ёзади Economist.

Қирғизистоннинг «Датка-Кемин» электр узатиш линиялари бўйича «Эксимбанк» билан тузган шартномасига кўра, ҳукумат қарз бўйича харажатларни ўз вақтида қайтариб туриши лозим.

Агар Қирғизистон келишув бўйича ўз мажбуриятларини бузиб, қарзни ёпишга мажбур бўлиб қолса, у ҳолда Хитой халқаро арбитражда истаган қирғиз активини талаб қила олади.

Масалан, Шри-Ланка, порт қуриш учун берилган Хитой кредитини тўлай олмаганда, порт 99 йилга Хитойга ижарага берилган.

Мақолани эълон қилиш арафасида Миллий электр тармоқлар ва Миллий энергетика холдингдан изоҳ олиш имкони бўлмади.

«Датка-Кемин» электр узатиш линиялари

«Датка-Кемин» электр узатиш линиялари — бу ўлка жануби билан шимолида «Кемин» ҳамда «Датка» юқори қувватли электр узатиш линияларини қуриш бўйича лойиҳа.

Ҳукумат ғоясига кўра, «Датка-Кемин» Қозоғистоннинг ҳамда Ўзбекистоннинг электр тизимларидан Қирғизистонга қарамликдан қутилиш имконини бериши керак эди, чунки ўлка яқин йилларгача уларнинг электр тизимларини қўлланиб келган.

Қирғизистон мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Хитойнинг  «Эксимбанк»идан 20 йилга, йиллиги икки фоизни ташкил қилган 390 млн доллар кредит олган.

Қирғизитон ва «Эксимбанк» кредит битимига 2012 йили қўл қўйишган,  «Датка-Кемин» электр узатиш линиялари эса 2015 йили эксплуатацияга берилган.

Нима учун «Датка-Кемин» электр узатиш линиялари лойиҳасига қизиқиш яралди?

Бари Бишкек ИЭМни 386 млн долларга модернизациялаш бўйича лойиҳа важидан бошланган. Унга кетган харажатларни депутатлар комиссияси текшириб кўрган. Бу лойиҳа ҳам Хитойнинг «Эксимбанк»ининг молияси ҳисобидан амалга оширилган.

2018 йили май ойида парламент комиссияси ИЭМни янгилаш қиймати  «бир қанчага қимматлатилган»,  ўша вақтдаги президент Алмазбек Атамбаев эса ҳукумат фаолиятига аралашган деган хулоса чиқарган.

Иссиқлик электр марказини янгилашни текшириш Атамбаевнинг жамоасидаги юқори хизматда ўтирган амалдорларнинг қамалишига олиб келган. Улар: Сапар Исаков, Жанторо Сатыбалдиев, Айбек Калиев ва Осмонбек Артикбаев. Тергов уларнинг ИЭМни модернизация қилишда алоқадор деб таҳмин қилмоқда.

ИЭМни модернизациялашга боғлиқ жанжалдан кейин депутатлар «Датка-Кемин» электр узатиш линияларига кетган харажатни текшириш бўйича парламент комиссиясини такшил қилишни таклиф қилишган. Мазкур комиссия тузилиб-тузилмагани ҳамда у қандай хулосага келгани ҳозирча номаълум.

Жами бўлиб Қирғизистон «Эксимбанк»дан 1,7 млрд доллар миқдорида кредит олган. Бу ўлканинг умумий ташқи қарзидан 43 фоизга ортиқ.