Москва: Пиёдаларни уриб кетган қирғизистонлик 1,5 йил мажбурий ишлатиладиган бўлди

57
Воқеа жойи. Манба: Москва ҳукуматига қарашли Йўл харакатини уюштириш маркази

Москванинг Тверь суди қирғизистонлик Чингиз Анарбек ўғлини 1,5 йиллик мажбурий меҳнатга жалб қилиш, 500 минг рубль тўлатиш бўйича ҳукм чиқарди. У Россиянинг марказида пиёдаларни уриб кетган.

Суд қарори 11-октябрь куни кечаси, воқеадан кейин тўрт ой ўтгач чиқди.

Қирғизистонликнинг иши фарқли тартибда кўрилган, аниқроғи судда гувоҳлар ҳамда далиллар ўрганилмаган. Чунки Анарбек ўғли айбини тан олиб, бўлган воқеадан пушаймонлик билдирган.

Мажбурий меҳнатдан ташқари, қирғизистонлик 500 минг рубль миқдорида (500 минг сом атрофида) компенсация тўлаб бериши керак ва уч йил давомида транспорт бошқара олмайди.

Жорий йилнинг июнида Анарбек ўғли Москва марказида такси машинасини ҳайдаб бораётган вақтда пийдаларни уриб кетган. Натижада саккиз киши жабрланган.

Воқеадан кейин қирғизистонлик изини яширишга уринган, аммо йўлдаги одамлар томонидан ушланган.

Тергова вақтида Анарбек ўғли икки кун ухламагани сабабли пиёдаларни уриб, газ билан тормоз тепкичларини адаштириб юборганини айтган.