Жээнбеков Ижтимоий тараққиёт министри  Таалайгул Исакуновани хизматдан олди

547

Президент Сооронбай Жээнбеков Таалайгул Исакуновани Меҳнат ва ижтимоий тараққиёт министрлик лавозимидан бўшатди. Бу министрликнинг етакчилиги дипломатик паспортларни шахсий мақсадда қўллангани маълум бўлгандан кейин ва муассаса атрофидаги бошқа баҳслар ортидан бўлди.

Президентнинг матбуот хизмати билдирганидек, Исакунова лавозимидан 11-октябрда, берган аризаси асосида бўшатилган.

Исакунова «Клооп»нинг мухбирига билдиришича, у бир қанча вақт аввал ариза топширган.

«Бир ой аввалданоқ бундан кейин ишламаслигимни тушундим. Бошқа изоҳ бера олмайман», — деди у.

9-октябрда шундай аризани Исакунованинг ўринбосари Лунара Мамитова ҳам бергани маълум бўлган. Премьер-министр Мухаммедкалий Абилгазиев унга ҳозирча қўл қўймаган.

Ижтимоий тараққиёт министрлигининг ва дипломатик паспортларнинг атрофидаги низо

Таалайгул Исакунова министрлик лавозимидан муассасининг доирасидаги бир неча низолар ортидан кетди.

Бош прокуратура Исакунова ҳамда унинг ўринбосарлари дипломатик паспортларни шахсий мақсадларда фойдаланишганини тасдиқлаган. Шунингдек, бош назорат органи Исакунова чет эл сафарларига премьер-министрнинг рухсатисиз чиқиб юрганини аниқлаган.

Меҳнат министрлигининг етакчиларини чет эл сафарларини текширишни Жогорку Кенешда КСДПнинг вакили Аида Касималиева сўраган.

У Исакунова билан унинг ўринбосарини  оддий ходимларнинг ўрнига чет ўлкага бориб юришади, ундан ташқари ўз оила аъзоларини чет элга олиб чиқишиб, дипломатик паспортларни шахсий мақсадда фойдаланишган деб айблаб чиққан.

Бошқа жанжал Исакунованинг собиқ ўринбосари Зууракан Каденова билан боғлиқ. Сентябрнинг сўнгида Каденова «эҳтимол маст аҳволда жанжал чиқаргани» учун «Сеул — Алмати» ҳаво рейсидан олинган. Бу воқеа ОАВда ошкор бўлганидан премьер-министр Абилгазиев уни ишдан олган.

Ҳаммуаллиф: Айсимбат Токоева