Бош прокуратура: Таалайгул Исакунова дипломатик паспортни шахсий мақсадда фойдаланган

52
Меҳнат министри Таалайгуль Исакунова. Сурат: Ҳукуматнинг матбуот хизмати

Бош прокуратура Меҳнат ва  ижтимоий ривожлантириш министрлигининг раҳбарияти дипломатик паспортларни шахсий мақсадда қўлланганини тасдиқлади.

Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдириганидек, 2017 йили ноябрда Таалайгул Исакунова меҳнат таътилида юриб, бир қатор хусусий сафарларга чиққан  — бунинг учун у ўзининг дипломатик паспортини премьер-министрнинг изнисиз қўлланган.

Ўшанда Исакунова АҚШга бориб келган, у ерданн министр «Инновация орқали барқарорга ишончга эришиш» глобал симпозиумига қатнашган. Шундан кейин у Аргентинага бориб, Болаларни меҳнатга жалб қилишга қарши курашиш бўйича жаҳон конференциясига қатнашган. Бундан кейин у Санкт-Петербургга (Россияга) бориб, МДҲга аъзо давлатлар ахолисини ижтимоий ҳимояси, миграция ва меҳнат бўйича консультатив кенгашнинг йиғинига қатнашиб келган. Ўша вақтдаги премьер-министр Сапар Исаков унга бу сафарга чиқишни тақиқлаган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, министрнинг собиқ ўринбосари Зууракан Каденова дипломатик паспортни шахсий мақсадда қўлланиб, 2017 йили прелда Эронга бориб келган. Шунингдек,  у ҳам меҳнат таътилида бўлган вақтда 2018 йили сентябрда Жанубий Кореяда ўқув дастурига қатнашиб, у ердан  Каденова жанжал учун ҳаво рейсидан қолдирилган.

Бундан ташқари, прокуратурадан Меҳнат министрлигининг раҳбарияти Ташқи ишлар министрлигига командировкаларнинг натижаси бўйича ҳисоботларни ва баёнотларни жўнатмаган, бу эса қонун бузарлик бўлиб саналади.

Бош назорат органи 4-октябрда ҳукуматга қонун бузарликни бартараф қилиш бўйича таклиф жўнатган.

Ҳукуматнинг матбуот хизматидан «Клооп»нинг мухбирига билдирилишича, у ерда  Исакунова ва унингўринбосарларининг чел эл сафарлари бўйича барча материалларни кўриб чиқиб, «тегишли чораларни» кўришади.

Министрлик ва депутат Касималиеванинг баҳси

Меҳнат министрлигининг етакчилари сафарларини текшириш илтимоси сапарларын текшерүү өтүнүчү менен башкы прокуратурага парламенттин депутаты Аида Касымалиева кайрылган.

Бу муассасанинг раҳбар ўринбосари Зууракан Каденова маст аҳволда жанжал чиқаргани учун «Сеул — Алмати» ҳаво  рейсидан олингандан кейин бўлган.

Касималиеванинг айтишича, Исакунова билан унинг ўринбосари премьер-министрнинг изнисиз чақилган мутахассисларнинг ўрнига доимо чет эллик сафарларга чиқишган. Бундан ташқари, улар оила аъзоларини чет ўлкага олиб чиқиб, шахсий сафарлари учун дипломатик паспортларни қўлланишган.

Касималиева 5-октябрда фейсбукда министрнинг АҚШ ва Аргентинага боргани ҳақидаги ҳужжатни эълон қилган. Депутат билдиришича, Исакунова тадбирга премьер-министрнинг рухсатисиз борган.

Бунга жавоб тариқасида Меҳнат министрлигидан Касималиева «Халққа нотўғри маълумот тарқатиб, Меҳнат министрлигини етакчилигинг номига асоссиз айбларни эълон қилмоқда» деб жавоб берган.

Бундан ташқари, Касималиева билан Мамитова ҳам теледебатда учрашган. У ерда министрнинг ўринбосари Касималиева иккимиз синфдошмиз ва депутат менга болаликдан бери рақиблик қилиб келади деб билдирган.