Бишкекда милиционерни уриб кетишди. Бу нима учун бўлганини ва беҳуда қурбонликларни қандай тўхтатиш мумкинлигини тушунтирамиз

664

1-октябрь куни Чуй проспекти ҳамда Осмонкул кўчасининг кесилишида маршрутка милиция инспекторини уриб кетди.

ЙХХНББнинг версияси бўйича, у юқори тезликда келаётган транспортни тўхтатиш учун пиёдалар ўтувчи йўлакка югуриб чиққан. Лекин автомобил тезлигини деярлик озайтирмасдан уни уриб кетган.

ЙХХНББнинг матбуот хизматининг видеосини кўринг:

Инспектор тирик қолган, аммо унинг сон суяклари синган бўлиши мумкин.

Нима учун бундай бўлмоқда?

Бундай воқеа биргина милиционер билан эмас, деярлик ҳар бир бишкекликнинг ҳаётида юз бериши мумкин.

Бу ерда гап маршрут  такси ҳайдовчиси, балки юқори тезликда келаётганида ёки ўзини агрессив олиб юрганида ҳамда йўл қоидасини сақламай қўйганлигида ҳам бўлиши мумкин эмас.

Асосий муаммо нима учун пиёдаларни уриб кетиши давом этаётганида, йўловчи йўлаклари қандай уюштирилганида бўлмоқда. Улар йўлнинг чорраҳаси орқали светафор йўқ ерда қўйилган, ўз навбатида бу фуқаролар учун хавф туғдирмоқда. Ички қисм билан келаётган ҳайдовчи пиёданинг олдидан шунчаки тўхташга улгурмай қолади.

Бу видеони кўрсангиз, Россияда пиёдаларни шундай уриб кетишади:

Айнан шундай вазият Қирғизистонда ҳам бўлмоқда.

Бундай ҳолатларда пиёда йўлаги белгилари доимо ёрдам беравермайди, чунки уларни сезишга улгурмай қолишади. Белгиларни асосан ўнг тарафдаги симёғочда ва ташқи худудда тўхтаб турган автомобил тўсиб олганда сезиш мумкин бўлмай қолади.

Вазиятни қандай ўзгартириш керак?

Ҳозирча Бишкек ҳайдовчилари ўзларининг, пиёдаларнинг ҳаётини сақлаш бўйича ишончсиз усулни топиб олишган: улар светафор йўқ пиёдалар йўлагига етар вақтида ён қисмда келаётган машиналар тезликни озайтириб ёки тўхташини тушуниши учун авария сигналини ёқишади.

Бундай усулда хавфсизлик учун курашнинг камчиликлари кўп: биринчидан, ҳайдовчининг бари ҳам авария сигналини ёқаверишмайди. Лекин ундан ҳам ёмони, ҳайдовчиларнинг ҳаммаси ҳам бу сигнални тушунмаганидир.

Пиёда йўлакларида ўлимлар ва жабрланганларнинг сонини озайтириш учун ҳайдовчиларга пиёдаларни ўтказишдан бошқа чора қолдирмайдиган шаҳардаги инфраструктура ўзгарувларигина ёрдам бера олади.

Улардан бири — бу пиёдалар ўтувчи йўлакнинг ўртасидаги ҳавфсизлик оролчаси.

Агар ўтиш йўлагида светофор йўқ бўлса, у ҳолда одамлар кетма-кет бир полосадан ортиғидан ўтмаслиги керак.

Бир нече полосадан кесиб ўтишга тўғри келса нима қилиш керак? Агар бир неча хавфсизлик оролчасини қуриш имконияти йўқ бўлса, у ҳолда пиёдаларнинг ҳаётини сақлашнинг яна бир ишончли усули  — бу пиёда ўзи яшил рангни ёқа оладиган светафорни ўрнатиш.

Бишкекда бундай светафорларнинг сони жуда кам. Улардан бири Чуй проспектида, «Шарқ 5» кичик районининг бекати ёнида турибди — бу инспектор уриб кетилган ердан бир оз шарқий қисмда.

Бишкеклик махсус ҳудудда кутиш билан хавфсизликда турибди. Сурат: Google Street View

Бу нима учун самарали?

Чунки ҳайдовчилар йўл харакатининг белгиларига қараганда кўпинча светафорларни кўришга эътибор қаратишади. Пиёда ўтувчи ерни эътиборга олмаганларга нисбатан қизил белгидан ўтиб кетган ҳайдовчилар оз.

Қирғизистонда 2017 йили 907 киши йўл транспорт халокати оқибатида вафот этган. Агар юқорида айтилган усулларни ҳар бир пиёда ўтувчи ерда қўлланилса бу рақамни бир қанча маротабага озайтирса бўлади.

Улар қанчалик қиммат? Ҳавфсизлик оролчаларини қуриш у қадар ҳам қиммат ёки қийин эмас. Бишкекнинг ҳукумати охир оқибат йўлларни таъмирлашга ҳам пул топмоқда ва оролчаларни қуриш таъмир ишларининг қийматига жиддий таъсир ҳам кўрсатмайди.

Светафорлар қиммат, лекин агар инсон умрини сақлаб қоламиз десак, у ҳолда балки, бу шунга арзиса керак?

Матн устида Бектур Искендер ва Эльдияр Арикбаев ишлаган.