Дизайнер Жээнбеков ҳақидаги мемлар важидан Бош прокурага чақирилди. Президентнинг матбуот котиби буни «ёқимсиз сюрприз» деб атади

70

Бишкеклик дизайнер Никита Тарасенко 29-сентябрда бир ярим соат Бош прокуратурада бўлди. Уни Қирғизистоннинг президенти Сооронбай Жээнбеков ҳақидаги мемлар сабаб чақиришган. Президентнинг матбуот котиби Жээнбековнинг Тарасенкога «даъвоси йўқлигини», лекин ҳозирча дизайнердан кечирим сўрамаслигини айтмоқда.

Президентнинг матбуот хизмати Толгонай Стамалиева мемлар важидан Бош прокуратурага чақирилган Тарасенконинг  юмористик ишлари Жээнбековнинг «кулгисини келтирганини» «Клооп»нинг мухбирига ёзди.

«Карикатурачининг иши ўлка раҳбарининг кулгисини келтирди. Ўша бўйи муаллифни Бош прокуратурага чақиргангунга қадар бу ишни эсламадик», — деди Стамалиева.

Стамалиева журналист билан вотсап орқали ёзишар экан, Тарасенко учраган ҳолатни «ёқимсиз сюрприз» қатори баҳолади.

«Бу президент аппарати учун ёқимсиз хабар бўлиб қолди», — деб ёзган у.

Лекин Стамалиева «Клооп» мухбирининг Жээнбеков дизайнердан кечирим сўраб-сўрамаслиги ҳақидаги саволига «Бош прокуратуранинг  хулосасидан» кейингина жавоб бера олишини ёзди.

Бош прокуратуранинг матбуот котиби Тарасенкони чақириш билан уларнинг ходимлари «қонун доирасида» иш қилишганини тасдиқлашмоқда.

Ахборот бўлимининг раҳбари Наргиза Куватова бош назорат органи Миллий хавфсизлик бўйича давлат комитетини (МХДК) Тарасенконининг устидан ёзилган аризани кўриб чиққанини «Клооп»нинг мухбирига айтиб берди. МХДК эса ўз навбатида у аризани президентга боғлиқ карикатураларга норози бўлган Қирғизистоннинг ўзини танитишни истамаган фуқаросидан олган.

«Бизга тушган ҳар бир ариза холис ва ҳар томонлама ўрганилиши керак. Лекин агар биз [Жээнбеков ҳақидаги мемларни] ўз ташаббусимиз билан интернетдан кўриб, [уларнинг муаллифларини] чақира бошласак —  у ҳолда бу бошқа масала», — деди Куватова.

Тарасенко ўзининг фэйсбук саҳифасида Бош прокуратуранинг ходимлари президент ҳақидаги мем сабабли дизайнерни нима учун чақиришганини ҳам тушунишмаганини ёзган.

«Аввалига улар мен билан жиддий суҳбатлашишни исташди, лекин воқеани ва тушунтириш хатининг маъносини англагандан кейин бари кула бошлади», — дея тасвирлаган Тарасенко Бош прокуратурага бўлган сафарини.

Бош прокуратура шикоят бўлса ҳам суҳбатга чақирмай қўя оладими?

Юрист Замир Жоошев Бош прокуратуранинг харакатидан ноқонуний бирор нарса кўрмаган. Идора  Тарасенкони унинг фикри ва сабаблари билан танишиш учун чақирган.

«Бу меъёрий кўриниш. Агар шикоят тушса, [уни] текшириш керак», — дейди Жоошев.

АммоТарасенко, юристнинг айтишича, Бош прокуратуранинг чақирувига бормай ҳам қўя оларди, чунки у жиноий иш бўйича айбланувчи ёки гумонланувчи бўлиб ҳисобланмайди.

Юрист Нурбек Токтакунов ҳам Бош прокуратурага суҳбатга чақириш  — бу ҳуқуқ бузарлик эмас деб ҳисоблайди.

Токтакуновнинг айтишича, масала умуман қонунларда бўлмоқда. Бош прокуратура Тарасенкони суҳбатлашишга чақирди, чунки у президентнинг шаъни ва обрўсини ҳимоя қилиши керак. Юристнинг фикрича, бу «конституциявий бўлмаган» низом бўлиб ҳисобланади:

«Бу низомлар асосан конституциявий эмас, бош прокуратуранинг харакатлари ҳам шундай. Мен бу мемларни кўрганман, у ерда қўрқинчли нарса йўқ. Ҳеч бир камситиш йўқ, шунчаки хазил. Нима президентга хазил қилса бўлмайдими?»

«Клооп» Тарасенконинг Бош прокуратура чақирилиши — бу ҳаддан ошиш ва бу ҳолат бундан кейин қайталанмаслиги керак деб ҳисоблайди. Шу сабаблан  президентимизга боғлиқ ҳар ой ўтиб турувчи  фотожаба танловини эълон қилади.