«Диссернет» депутат Жапаровнинг диссертациясидан плагиат топди. Депутат буни инкор қилмоқда

37
Акилбек Жапаров парламентда онт бермоқда. Сурат: Табилди Кадирбеков/Sputnik

Депутат Акилбек Жапаровнинг 234 бет докторлик диссертациясининг 120 бетидан плагиат топилди. Бошқа қирғиз амалдорларидан фарқли ўлароқ у ўз ишини кўчириб олмаганига тўлиқ ишонади.

Сиёсатчи билан суҳбатлашиш учун «Клооп»нинг журналистлари деярлик икки ҳафта кутишган. Охири уни парламент биносида учратиб, учрашувгача каридорда беш соатга яқин кутиб, сўнг интервью олишган.

У ўз диссертациясини 2009 йили, иқтисодий ривожланиш ва савдо министри хизматида турган вақтда ҳимоя қилган. Унинг ишини тўққиз йил ўтгандан кейин Россиядаги «Диссернет» жамияти текшириб чиққан.

Ўлканинг меҳнат кўрсатган иқтисодчининг докторлик иши мавзуси — «Қирғиз Республикасининг иқтисодини модернизациялаш стратегияси (Монетар-фискал аспекти)». «Диссернет»нинг маълумоти бўйича,Жапаров ишидаги матннинг энг кўп қисмини қирғиз олими Шайлообек Мусакожоевнинг меҳнатидан кўчириб олган. Лекин депутат кўчирмакашлик қилмаганини айтиб, ўзининг аввалги ишларидан маълумотларни олганини билдирди.

Нима учун Жапаров диссертацияни кўчирмадим деб ҳисоблайди?

Депутатнинг айтишича, у Мусакожоев билан биргаликда бир қанча ишларни ёзган — ўша ишлардаги маълумотларни ўзининг докторлик диссертациясида қўлланганман дейди у.

«Асосий илова Мусакожоевнинг ишларига берилмоқда. “Инновацион модернизациянинг стратегияси” — бу китоб Мусакожоев билан биргаликда ёзилган. 2010 йили нашрдан чиққанига қарамай, асосан 2008 йили ёзилган эди.  “Стратегиянинг модернизацияси”ни ҳам у билан ҳаммуаллифликда ёзганмиз. У китоб 2007 йили чоп этилди», — деди Жапаров.

Шу билан бирга депутат 2007 йили диссертацияси билан ўхшаш номаланишдаги «Иқтисод модернизациясининг стратегияси. Монетар-фискал аспект» номли китобини ёзганини айтди  — уни ҳам ўз ишида қўлланган.

Жапаров «Диссернет»нинг айбловларини инкор қилиб, «ишида плагиат йўқ деб ҳисоблашини» айтди.

«Илмий ишимдан уялмайман. У аввалдан бор эди, мен уни қўлланиб маъруза ўқиб келганман.  Позициям эса қуйидагичаН мен ишимни ўзим ҳимоя қилганман, ёзганман ва уни яна қандай вазият бўлса ҳам ҳимоя қила оламан», — деб жавоб берди депутат.

Профессор Мусакожоев «Клооп» берган интервьюсида, уларнинг барча ишларини фойдаланиши бўйича Жапаровга даъвоси йўқ эканини билдирди. Профессорнинг айтишича, депутат биргаликда тайёрланган монографияларни зарурат бўлса илова бермай қўлланишга ҳақли.

«Кимимиз бўлса ҳам маълумотларни бир-биримиздан олсак бўлади. Биз биргаликда ишлаб, мақолаларни, монографияларни тайёрлаганмиз. Албатта,  диссертацияда ўша маълумотлар ишлатилади-да. У ҳаммуаллиф, шундай экан нима учун бирга ёзганимизга илова бериши керак?» — деди Мусакожоев.

«Диссернет» бошқа манбалардан ҳам плагиат топгани ҳақидаги саволга профессор Жапаровни «янглишиб», илова беришни «унутиб қолгандир» деб таҳмин қилди.

«Агарда бирга ишларимиз йўқ бўлиб, менга илова бермай, мени кўрсатмаса  — у ҳолда бу бошқа гап эди», — деб билдирди у.

Нима учун «Диссернет» фикрича Жапаров плагиат қилган?

«Диссернет»дагилар Жапаров билан Мусакожоевнинг ўртоқ ишларини текширувга олмаганини айтишди. Лекин, шунга қарамай, ташкилотдагилар мустақил муаллифлик принципига таяниб Жапаровнинг матнини плагиат деб ҳисоблашади.

«Биринчи илмий иш эълон қилинди дейлик ва унинг ўн муаллифи бор. Мустақил муаллифлик принципи айни матндан иборат ўн диссертациянинг кейинчалик пайдо бўлишига йўл бермайди», — деб тушунтиришди экспертлар.

«Диссернет»дагилар билдиришишича, Жапаров фойдаланилган адабиётларнинг рўйхатида Мусакожоев билан бирга ёзган ишларига ҳам илова бермаган. Библиография рўйхатида КЭУ профессорининг учгина монографияси бор.

Бундан ташқари, ташкилотдагиларнинг таъкидлашича сиёсатчи ўз диссертациясининг бир қисмини уч қирғиз олимининг ишидан, россиялик тадабанинг курс ишидан ва «АҚШ иқтисодининг очерки» брошюрасидан кўчириб олган.

Мазкур тўрт кишиинг ишлари ва исмлари диссертациянинг ҳеч бир ерида эслатилмайди ва уларнинг ҳамкорликдаги ишлари ҳам топилмаган.

Экспертларнинг таъкидлашича, унинг докторлик ишининг  фарқи — «иқтисодий ҳаёт», «бозор иқтисоди» ҳамда «сифат ва нарх стандартлари» деган сўз иборалари ўрнига «модернизация» деган сўзни такрор-такрор фойдаланганида. Сўзларнинг бу йўл билан алмаштирилганининг мисоли 23-бетдан 26-бетгача учрайди.

Масалан:

Жапаров А. У., 25-бет:

Правительство стремится снизить безработицу, стабилизировать цены, способствовать росту экономической активности в области модернизации.

Мусакожоев Ш.М., 52-бет:

Правительство стремится снизить безработицу, стабилизировать цены, способствовать росту экономической активности.

Жапаров А. У., 33-бет:

Растущее признание этих проблем, в свою очередь, дает толчок к периодическим попыткам модернизировать действующие программы.

Мусакожоев Ш. М., 57-бет:

Растущее признание этих проблем, в свою очередь, дает толчок к периодическим попыткам реформировать действующие программы.

Жапаров диссертациясининг 175-бетида Қирғизистондаги тараққиёт босқичларининг «хронологик  ўрнининг кўчиши» кўрсатилади. 2008 йилдан 2010 йилгача биринчи босқич, Жапаровнинг версияси бўйича, 2008дан 2009 йилгача деб белгиланади. Иккинчи босқич эса «2010-2012» деган маълумот «2009-2010» деб ўзгартирилган.

152-бетдаги Қирғиз Республикаси тараққиётининг асоси «Ўлканинг ривожланиш стратегияси» деб ўзгартирилган. 92-бетжа эса Россиянинг маълумотларига боғлиқлик йўқолиб кетган. Диссертациянинг иккинчи қисмида(53-70 бетлар) дэярлик сўзма-сўз 2003 йили чиққан АҚШ  иқтисодининг очерки билан ўхшаш.

«92-бетда “Россия” номаълум томонга йўқ бўлиб кетади,  “Россия банклари” ва “Россияга солиқ тўловчи бўлиб ҳисобланмаган ташкилотларнинг” аниқ бир давлатга алоқадор экани йўқолиб, шунчаки “банк” ҳамда “солиқ тўламайдиган ташкилотлар” бўлиб қолган», — деб ёзади «Диссернет».