ДИҚҚАТ ҚИЛИНГ, ТАНЛОВ! Жээнбеков ҳақидаги энг яхши фотожаба. 2018 йил октябрь ойи чиқарилиш

731

Давлат раҳбари Сооронбай Жээнбеков суратидан мемларни ясагани учун Бош прокуратура ўтган шанбада дизайнер Никита Тарасенкони чақирган.

Бош прокуратура тушган ариза асосида қоидага кўра харакат қилганини айтиб оқланганига қарамай «Клооп»нинг таҳририяти Тарасенконинг суҳбатга чақирилиши — бу меъёрдан ташқари ва у бу боқша қайталанмаслиги керак деб ҳисоблайди.

Бундай ҳолатнинг қайтарилмаслигини кафолатлаш учун эса биз президентимизга боғлиқ ҳар ойда ўтувчи энг яхши фотожаба танловини эълон қиламиз.

Биринчи танловга сурат:

Суратни юқори сифатда кўчириб олиш учун илова

Ўзингларни фотожабангларни atokoeva@kloop.kg манзилига жўнатинг, уларнинг ичидан яхшисини биз шу постда эълон қиламиз. Тортинманглар, истаганча кулинглар, хоҳлаганингизни қилинг, нимани ўйласанглар шуни суратга туширинглар!

Бекордан бекорга президентни ҳокимиятдан кетказганимиз йўқ-ку. Шунинг учун биз Жээнбековнинг, хатто 2023 йили бизда президентликка келувчи шахснинг устидан (жазоланиб қоламиз деб) қўрқмасдан хазил қилаверсак бўлади. 2029 йили ҳам, ундан кейин ҳам, ҳар олти йилда.

Нима совға бўлади?

Биз, Қирғизистон халқи, ўз президентимизга қулга айланиб кетишига йўл бермаганлигимиз совға бўлиб қолади. Биз ўлкамизда бир шахсга сиғиниш пайдо бўлишига йўл қўймаймиз. Биз президентнинг фигураси муборак ва дахлсиз бўлиб қолишига йўл бермаймиз.

Қирғизистонда ислоҳотлар бари, аниқроғи ҳукумат, парламент ва судлар президентдан қўрқмаганда, ўлка раҳбари баридан устун фигура бўлмаган вақтдагина чинакамига амалга ошади.  Тарасенконинг Бош прокуратурага чақирилгани сабаб биз давлат органлари президентдан қўрқишини кўрсатиб қўйди деб ҳисоблаймиз. У ҳолда улар юзлаб кишиларни чақиришсин ёки умуман буни тўхтатишсин. (Давлат органларига маслаҳат: буни умуман тўхтатганинглар яхши, ўзинглар учун яхши бўлади.)

Сўз эркинлиги, эркин фикр билдириш ва хазиллар учун олға!

Илтимос, танловга иштирокчилар кўп бўлиши учун бу материални бўлишинг.