Бурулайнинг иши Жайил район судида кўрилмайдиган бўлди? Нима маълум?

53
Бурулай Турдали қизи

28-майда Чуй областининг Жайил район милиция бўлимида 19 ёшдаги Бурулай Турдали қизи ўлдирилган. Унинг ўлимига йўл берган бу бўлимнинг милиционерларининг устидан иккинчи суд йиғини қандай ўтганлигини ҳамда судья ишдан қандай бош тортганлиги ҳақида айтиб берамиз.

Ўтган мажлисда Жайил райони ИИБнинг собиқ тўрт милиционери айбларини «қисман» тан олишган. Лекин собиқ терговчи Эржан Кадишевгина ўз айбини бўйнига олишни рад этган. Агар сиз Бурулай қандай пичоқлангани ҳақидаги воқеани билмасангиз, у ҳолда контекстни тушуниш учун уни бу илова орқали кириб ўқишингиз мумкин.

Душанбада милиционерларнинг масъулиятсизлиги иши бўйича йиғиннинг иштирокчилари Қора-Болта шаҳрида Жайил район суди биносида йиғилишди.

Иккинчи йиғинда Бурулайнинг оиласи ва гувоҳлар тергов қилиниши керак эди.

Судья Акилбекова йиғиннинг барча иштирокчилари, аниқроғи судланаётганларнинг, шоҳидларнинг ва жабрланганларнинг келган-келмаганини текширмай туриб мажлисни бошлади.

«Тарафларнинг таклифи борми ё йўқми?» — деб сўради у.

Бурулайни оиласининг адвокатлари Назира Абдумуминова ва Эсения Рамазанова ўрнидан туриб, ишни Бишкекнинг Октябрь район судига ўтказишни сўрашди.

«Айбланаётганларнинг бари Жайил районида яшашади ва органларда турли хизматларда ишлашган. Ишни адолат билан қарамаслик хавфи бор», — деб тушунтирди Рамазанова.

Уни Абдумуминова ҳам қўллади. У судьянинг нохолислигига бир неча белгилар бор деб ҳисоблайди.

«Судланаётганларнинг бири айбингни тан оласанми ёки йўқми деган саволга тан оламан деб жавоб берди. Кейинги савол берилди: “Қисманми?”, судланувчи “Ҳа” деб жавоб берди. Биз суд бу ишда холислик қилмаётганига гувоҳ бўляпмиз», — деб билдирди адвокат.

Унинг қўшимча қилишича, аввалги йиғинда судья унга «сизга ҳеч ким тўсқинлик қилгани йўқ, сиз ҳам тўсқинлик қилманг» деб айтиб, судланувчи адвокатининг билдирувини шикоят қилишга имкон бермай қўйган.

«Судья тарафидан бизга қарши қандайдир бир ёмон кўриш бўлаётганини сездик. Биз Жайил район судининг барча таркибига ишонамиз. Бундай муомала барча судялар тарафидан жабрланувчи [Бурулайнинг оиласига] ҳам нисбатан бўлади деб шубҳаланаяпмиз», — деб қўшимча қилади Абдумуминова.

Собиқ милиционернинг адвокати Урмат Чирмашев Бурулай оиласи адвокатларининг шикоятларига қўшилмайди. У ишни Бишкекка ўтказилишига қарши.

«Бу ерда судьянинг нохолислигига нисбатан кескин сабаблар бўлиши керак. Бу ерда эса ҳеч қандай асос йўқ. Судьянинг у айбини бўйнига олиш-олмаслигини аниқлаб олгани — одам айбини тан олиб-олмаганини ёки қисман эканиними билиш  — бу судьянинг ҳуқуқи. Илтимосдан бош тортилишини илтимос қиламан», — деди адвокат.

Судланаётганларнинг бошқа икки адвокати ҳам ишни Бишкекка ўтказилишига қарши чиқишди. Лекин адвокат Эркин Алимкулов бунга қарши эмаслигини билдирди.

«Жиноят Жайил райони ҳудудида бўлган. [...] Сизнинг ҳар бир қарорингиз, у адолатли ёки адолатсиз бўладими — у барибир адолатсиз қатори баҳоланади. Шу сабабдан мен ишни бошқа районга ўтказиб бериш мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман», — деб тушунтирди адвокат ўз позициясини.

Унинг қўшимча қилишича, ишни қайси судга ўтказиш кераклигини юқори орган хал қилиши керак. У айнан Бишкекнинг Октябрь район суди бўлиши шарт эмас.

Прокурор Мамбетаали Турдумаматов «холис терговни таъминлаш мақсадида» Бурулай оиласини адвокатларининг илтимосини қаноатлантиришни илтимос қилди.

Танаффус ва судьянинг ҳукми

Судья ишни ўтказиш бўйича барча тарафларнинг фикрини тинглаб, қарор чиқариш учун маслаҳатхонага кириб кетди.

Йиғиннинг иштирокчилари суд залидан келмай ўзаро суҳбатлашиб ўтиришди. Айбланувчиларнинг адвокатларидан Қора-Болта маҳаллий нашрининг журналисти интервью олаётган вақтда айбланувчи собиқ милиционерлар ўз ўринларида жим ўтиришди.

Бурулай оиласининг адвокатларини ҳам журналистлар ўраб олиб саволлар беришди.

«Биз ишнинг ўтказилишини талаб қиламиз. Тўхтатмаймиз», — деди Абдумуминова.

У ва унинг ҳамкасблари мажлисни деталли шаклда текшириб, ким қандай жавоб берганини ҳамда қандай қоида бузарликлар бўлганини муҳокама қилиб ўтиришди.

Деярлик бир соатдан кейин судья Асилбекова қайтиб келиб, ўз қарорини ўқиди. У суд Бурулай оиласини адвокатларининг таклифига рози эканлигин ва ишни Бишкекнинг ёки Чуй областининг бошқа район суди юрисдикциясига зтказиб беришга қарор қилганини билдирди.

У агар судьянинг холислигига гумон бўлса ишнинг кўрилишида қатнаша олмаслигини қўшимча қилди. Шу билан йиғин тугаб, гувоҳ ўша бўйи сўроқ қилинмай қолди.

Энди милиционерларнинг масъулиятсизлиги бўйича иш Чуй област судига ўтказилади. Ўз навбатида у кейинги сафар мажлис қатнашувчилари қайси ерда йиғилишларини қарор қилади.