«Мен валерьянка ичганман холос». Ишдан хайдалган амалдор Сеул аэропортидаги жанжални инкор қилмоқда

48

Сеул аэропортида самолёт бортидан низо чиқарган Меҳнат ва ижтимоий ривожланиш министрининг ўринбосари Зууракан Каденова валерьянка сабали ўзини ёмон ҳис қилганини тушунтирди. У судда ишдан бўшатилиши бўйича шикоят қилмаслигини қўшимча қилди.

Каденова Сеулдан учиш олдидан спиртли ичимлик ичмаганини, самолёт бортида эса ҳеч ким билан жанжаллашмаганини «24.kg» нашрига айтиб берди.

Унинг айтишича, юрак касали сабабли корвалол ва валерьянка ичган, лекин самолётнинг бортида «ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ».

«Ҳожатхонага борай десам стюардесса ҳожатхона очилмаганини айтиб изн бермай қўйди. У менга пакет олиб келиб бериб, икки марта қусиб юбордим. Менимча оч қоринга дори ичиб олганимдан ўзимни ёмон сеза бошлаганман», — деди у.

Каденова ишдан олиниши «ссиёсий қарор» деб атаб, воқеадан кейин министрнинг ўринбосарлик хизматидан ўзим ҳам кетишга тайёр эдим деб билдирди.

Амалдор Сеулнинг аэпортидаги жанжалдан кейин эгаллаган хизматидан айрилиб қолган. У 22-сентябрда «Эйр Астана» авикомпанияси билан Сеулдан Алматига учиб, ундан кейин Бишкекка келиши керек бўлган.

Лекин самолёт рейси ушланиб қолган. Шоҳидларнинг айтишича, Каденова мас аҳволда экипаж аъзолари билан жанжаллашиб кетган.

Айни рейс бўйича учган депутат Аида Исмаилова ижтимоий тармоқда самолёт «Қирғизистоннинг юқори хизматдаги амалдори» бир ярим соат самолёт бортидан кетишдан бош тортгани сабаб учмай қолганини ёзган.

Айни куни Қирғизистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси Қиличбек Султанов «Эйр Астана»нинг самолёти Каденова сабабли кеч учганини билдирган. Шунингдек, авиа компания амалдорни қора рўйхатга киргизган.

Каденова «24.kg» нашрига Сеулнинг аэропортида бўлганини ва қирғиз элчилиги унга ёрдам бермай қўйганидан шикоят қилганини тасдиқлаган. У «Эйр Астана»нинг қора рўйхатига киргизилганини рад этиб, эртасига воқеадан кейин айни авикомпания билан қайтиб келганини айтган.

                                                                                  Ҳаммуаллиф: Камилла Халилова