Атамбаевни орден билан мукофотлаш. Интрига нимада эканини тушунтирамиз

60
«Ак Шумкар» ордени. Сурат: Султан Досалиев/Қирғизистон президентининг матбуот хизмати

Контекст: Сооронбай Жээнбеков 2017 йилнинг ноябрида президент бўлиши билан ўз ҳокимиятини ўтказиб берган Алмазбек Атамбаевни «Қирғиз Республикасининг Қаҳрамони» номи ва «Ак Шумкар» ордени билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга қўл қўйган. Ўшандан бери деярлик бир йил ўтиб, собиқ ва янги президентнинг алоқалари бузилиб кетган. Атамбаев эса шундан бери орден билан тақдирланмади.

Нима бўлди? Атамбаевни мукофотлаш бўйича масалани 13-сентябрда собиқ президентнинг парламентдаги охирги тарафдорларидан бири ҳамда КСДПнинг депутати Ирина Карамушкина кўтариб чиққан эди шекилли. У Атамбаевни мукофотлаш бўйича фармон бор, лекин орден хали ҳам йўқ эканини билдирди.

«Мазкур фармон расмий турда эълон қилиниб, кучга кирган. Бу мукофотдан ҳеч ким бош тортмаган. Президентнинг барча фармонлари бажарилмоқда, лекин айни фармон ҳозиргача бажарилмади.  Бу мукофот ҳақида президент Сооронбай Жээнбеков оғзаки ҳам айтиб, экс-президент Алмазбек Атамбаев ўлканинг ривожланишига қўшган хиссасисини таъкидлаган», — деди Карамушкина.

Президент маъмуриятининг матбуот котиби Толгонай Стамалиева билдиришича, Жээнбеков ҳозирча Атамбаевни муокофотлашни хали режалаштирмаган. Матбуот котиби қўшимча қилишича, 2017 йили ва 2018 йилнинг бошида собиқ президент орденни «қабул қилиш истагини» айтмаган.

Лекин Стамалиеванинг билдиривуни КСДПнинг матбуот котиби Кундуз Жолдубаева инкор қилди. У собиқ президентни тақдирлаш «келишилганини» билдирди.

Бундан ташқари, матбуот котиби Атамбаев ва Жээнбеков учрашганини, мукофот эсаТарих музейи реконструкцияланиб битгандан кейин унинг очилишида топширилишини қўшимча қилди. Бу қачон бўлиши номаълум, чунки музейнинг очилиши номаълум муддатга жилдирилган.

Бу нима учун муҳим? Агар Атамбаевни муокофотлаш куни аниқланиб, Жээнбеков унга орден топширадиган бўлса, у ҳолда бу икки президентнинг жорий йилнинг март ойида бўлган келишмовчилигидан кейинги илк учрашуви бўлиб қолади (икки сиёсатчи ҳам ҳозиргача уларнинг алоқаси бузилиб кетганини на тасдиқлашган на инкор қилишган).

Атамбаевнинг Жээнбеков билан учрашувига бир неча имконият бўлган.  Собиқ президент 31-августда Мустақиллик кунини байрмлашга ва 2010 йилдаги апрель инқилобининг саккиз йиллигини нишонлашга чақирилган. Аммо иккисига ҳам Атамбаев келмаган, унинг келмаслигига эса соғлиғи сабаб бўлган деб тушунтиришган.