Исканжа, қўрқитув ва яширин ташланган далил. Қирғизистонда «экстремистик» материаллар үчун қандай тақиб қилишади?

97
Human Rights Watch ташкилотининг баёноти

Қирғизистоннинг ҳуқуқ тартибот органлари «экстремистик» материалларни сақлаш шубҳаси билан қамалганларга қўрқитиш ва исканжа қўллайди — бу ҳақда Human Rights Watch (HRW) ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти ўзининг янги баёнотида билдирди.

2014 йили Тохирнинг (исми ўзгартирилди) уйига МХДКнинг 10 нафар қуролли ходими бостириб кирган. «Эшикнинг қулфини бузиб, уйга кириб келишган, бири бошимга, оғзимга тўппонча билан урган. Хона қонга бўйялиб қолган эди», — деб айтган у HRWга берган интервьюсида.

Тохир тез ёрдам чақиришни истаганига қарамай МХДКнинг ходимлари фельдшерни киргизмай қўйишган. «Мен қайта қўнғироқ қилдим, фельдшер хонага киришга юраги бетламай, тез-тез менинг бошимга бинт ўрабоқ югуриб чиқиб кетди», — деган у.

Терговчиларнинг таъкидлашича, Тохир ходимларни пичоқ билан қўрқитиб, қўлга олиш вақтида қаршилик кўрсатган. Тохир эса ёнида пичоқ бўлганини, аммо у пичоқни эшикни буза бошлашганда ҳимояланиш учун кўтариб олганини айтган.

Унинг адвокати HRWга айтишича, ходимлар Тохирнинг балоғатга етмаган қизини бир неча бор орқасига тепишган: у вақтда кичкина қиз отасини ҳимоя қилмоқчи бўлган. Ходимлар 40 дақиқадан кейин тинтув орденини кўрсатишиб, Тохирни уйига холис гувоҳларни олиб келишган. Шундан кейин уни МХДКнинг Ўш шаҳар бошқармасига олиб кетишган.

«Мени руҳан ва жисмонан таҳқирлаб, видео тасвирга олиб, юзимга уришди. Бу саккиз соат давом этди. Ундан кейин ер тўладаги кичик камерага олиб боришиб,  у ерда икки суткача ётдим», — деб айтиб берган Тохир. Унинг айтишича, унга озиқ-овқат берилмаган, ҳожатхонага борган вақтдагина бир марта сув ича олган.

Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий марказ ходимлари Тохир қийноққа учрагани ҳақида билиб қолиб, Ўшга боришган. Лекин улар Тохир билан учра олишмаган.

Тохирга икки кундан кейингина тиббий ёрдам кўрсатилган. Ўшанда уни маҳаллий травматология бўлимига МХДКнинг ходимлари олиб боришган. Унинг бош суяги жабрланиб, баданида синиқлар ва шиш жароҳатлари аниқланган. Суд у қўлга олинган кундан бир йил ўтгандан кейин унинг қийноқ бўйича аризасини далиллар йўқлиги важидан қаноатлантирмаган.

Қийноқ ва таҳдид

Жами бўлиб HRWнинг ҳуқуқ ҳимоячилари экстремистик материалларни сақлаш учун судланган 11 қирғизистонлик билан суриштирув ўтказган. Уларнинг олти нафари қўлга олингандан кейин айбини бўйнига олиши учун калтаклаганини, қийноқларга дус бўлганини айтиб беришган.

«Бирининг қорнига жуда қаттиқ уришганидан, қийқира бошлаган. Шунда уни калтаклашаётган хонанинг эшигини бошқа милиционер очиб бош тиқиб, эшикни қайта ёпиб қўйган», — деб айтиб берди баённоманинг муаллифи Летта Тейлер «Клооп»нинг журналистига.

Аксарият ҳолларда экстремистик материалларни сақлаганликда гумонланганларни ИИМнинг 10-бошқармасининг ва МХДКнинг ходимлари қўлга олишади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Қирғизистоннинг ҳукуматига мурожаат қилиб, улардан ҳуқуқ тартибот органларининг ишидаги қоида бузарликлар ҳақида билиш–билмаслигини сўрашган. Лекин улар очиқ жавоб олишмаган.

Ҳукуматдан уч киши «қийноқлар, далилларни яширин ташлаб қўйиши ва қўрқитув бор эканини» HRWнинг тадқиқотчиларига маҳфий қолиш шарти билан айтиб беришган. Шундай бўлсада уларнинг ичидан иккиси бу тизимли характерда эмаслигини тасдиқлашган.

«[Терроризмга қарши курашиш бўлимларида] ҳуқуқлар ва эркинликни бузиб, эскича ишлаган ходимлар ҳамда раҳбарлар бор», — деб билдирган амалдорлардан бири ҳуқуқ ҳимоячиларига.

Бош прокуратурадан эса ҳуқуқ ҳимоячиларга куч органларининг ходимлари экстремизмга гумонланганларни қийнаш учун ҳеч қачон жавобгарликка тортилмаганлигини айтишган.

Сохта далиллар

HRWнинг тадқиқотчилари ўз баёнотида қийноқлардан ташқари Қирғизистоннинг яшовчиларига қандай қилиб «экстремистик» материалларни яширин ташлаб қўйишлари ҳақида ҳам айтишган. 2017 йили Сухроб (исми ўзгартирилди) үч йилга кесилган. Тинтув вақтида ундан «экстремистик» журнал ҳамда Қирғизистонда тақиқланган ташкилотнинг уч варақ матни топилган.

Судда у бу материалларни унга тинтув вақтида ташлаб қўйишганини айтган. Лекин, шунга қарамай уни уч йилга суд қилиб юборишган. Бир неча ойдан кейин у соғлиғи ночорлашгани ортидан муддатидан аввал озод қилинган.

«Бу материаллар менда бўлиб қолганини ҳеч ким кўрмаган: оилам, қўшниларим ва ўзим ҳам. Қачондир бизни сохта далиллар билан қайта қамаб қўйишади деган хавотир билан яшаб келамиз», — деб айтиб берган Сухроб HRWнинг тадқиқотчисига.

HRWнинг маълумотига кўра, Қирғизистонда 2010 йилдан бошлаб экстремистик материалларни сақлаганлик учун 258 киши судланган.

Қирғизистоннинг Жиноят ва жазо кодексида экстремистик материалларни сақлаш ва тарқатиш бўйича 299-2 бандида айтилади. Лекин шундай бўлса ҳам «экстремизм» ёки «экстремистик материал» дегани нима эканлиги мавҳумлигича қолмоқда.

Қирғизистонда қандай билдирув экстремисттик деган тушунча бўлиб ҳисобланишини суд хал қилади. Бу Дин ишлари бўйича давлат комиссиянинг экспертизаси асосида прокурор талаби билан амалга ошади.

Маҳаллий ва халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотларининг танқидларидан кейин парламент бу тушунча 2019 йили кучга кирувчи Жиноят ва жазо кодекчининг янги таҳририятига қайта жўнатган.

«Аммо ўлка раҳбарияти реформа кечикаётганини ва уни ишга киргизиш муддати жилиб кетиш хавфида турганини айтмоқда», — деб таъкидлашди ҳуқуқ ҳимоячилари.