Бишкек мэрияси пойтахтдан маршруткаларни тозалаб, электрон билет киргизилишини билдирди. Буни 2009 йилдан бери ваъда қилиб келишади (қавсда изоҳлар берилган)

54

Бишкек мэри Азиз Суракматов пойтахт кўчаларидаги тиқинларни озайтиришни истаб, жамоат транспортида электрон чипталарни киргизишни ваъда қилди. Айни нарсани охирги ўн йилда Бишкекнинг барча мэрлари ваъда бериб келишган (келиб кетган мэрларнинг эса сони оз эмас).

Суракматовнинг айтишича, мэрияга маршрут таксиларнинг устидан шикоят кўп тушади. (Маршрут таксиларнинг ишидан норозиликлар Бишкекда маршруткалар пайдо бўлган кундан бери тушиб келади; «Клооп» таҳририятидагилар Суракматовнинг автомобилидан тонировкани олиб ташлагандан кейин бу муаммони пайқади деб хазил қилмоқда.)

«Йўл харакати қоидаларини сақламай, истаган ердан йўловчиларни маршруткага солиб, салонларга элни йиғиб олиб хайдаган ҳолатларни тез орада тўхтатиш керак», — деди  Суракматов йиғинда.

Шунингдек, Бишкек мэри йиғинда шаҳарнинг жамоат транспортида электрон чипта тизимини киргизишни истаётганини билдирди. (Суракматов бундай таклифни киргизган илк мэр эмас, электрон чипта тизимини киргизишни 2015 йилдан бери ваъда қилиб келишади.)

Бишкек мэриясига қарашли Шаҳар транспорт бошқармасининг раҳбари Хасанбек Алимбеков нақд бўлмаган тўлов киргизиш учун аввал шаҳар ҳукумати янги автобусларни сотиб олиши кераклигини «Клооп»нинг мухбирига айтди. (Айнан шу сабабдан яқин йилларда ҳеч нарса ўзгармаслиги мумкин.)

«Уларга тушунтирдик, келажакда ҳукумат қарорига кўра, коррупция элементлари билан кўланка бизнесдан қутилиш учун аста-секин нақд бўлмаган тўловга ўтамиз», — деди (содда) Алибеков.

Унинг айтишича, электрон чипта тизими қачон киргизилиши аниқ эмас. (Nuff said.)

«Маршруткалар аста-секинлик билан шаҳарнинг четига чиқа бошлайди», — деди у. (бу ердаги асосий сўз— «аста-секинлик» билан.)

Бишкекнинг марказий қисмини маршрут таксилардан тозалаш — бу бугунгина пайдо бўлган янги ғоя эмас. Бу ҳақда 2009 йили мэр Нариман Тулеев ҳам айтган. (Ўшандан бери Бишкекка Иса Омуркулов, Кубаничбек Кулматов ва Албек Ибраимов мэр бўлишди, лекин ҳеч бири маршрут таксини тозалай олмаган. Ёки исташмаган.)

Матнни Алексей Журавлев ёзган. (Қавс ичидаги шарҳларни Бектур Искендер қўшди.)