Қирғиз тили мактабларда бошақача ўргатила бошлайди. Нима ўзгаради?

672
Бишкек мактабларининг биридаги қирғиз тили дарси. Сурат: Табилди Кадирбеков/Sputnik

Таълим министрлиги қирғиз тилида дарс ўтилмаган мактабларда қирғиз тилини ўқитиш усулини ўзгартиради. Энди ўқитиш коммуникатив усул билан бўлади, унга кўра, ва ниҳоят мактаб ўқувчилари чиндан ҳам қирғиз тилида сўзлай бошлайдилар.

Бу нима учун муҳим? Қирғизистон мустақиллигига 27 йил тўлганига қарамасдан, ўлкада болалигидан қирғиз тилини билмаганларга тилни ўқитиш йўлга қўйилмаган. Кўпинча қирғизча таълим берилмаган мактабларнинг ўқувчилари давлат тилини бошланғич даражада ҳам ўргана олмай битириб кетишади.

Ҳозир эса ҳукумат янги усул вазиятни тўғирлайди дею умид қилмоқда. 2020 йилдан бошлаб қирғиз тилини давлат тилида сабоқ ўтилмаган мактабларнинг битирувчилари учун Умум республика тестида мажбурий қилишни режалаштиришмоқда. Бу ҳақда батафсил бизнинг мақоладан ўқинг:

Қирғиз тилини УРТ топшириш учун мажбурий қилишни исташмоқда. Лекин уни мактабда ўрганиб бўладими?

Коммуникатив усул дегани нима?

Унинг негизи — реалликка яқин вазиятларда мулоқот қилиш. Ўқитувчи ўқувчилар ҳаётда учраши мумкин бўлган вазиятларни ҳисобга олади. Улар кўчада, дўконда, жамоат транспортида ва бошқа ерлардаги суҳбатлар бўлиши мумкин.

Бу каби дарслар ўйин шаклида ўтказилади. Таълим министрлигидан коммуникатив усул ўқувчиларга тил бўйича муаммоларни бартараф қилишга ёрдам бериб, уларда мулоқот тилини ҳамда маълумотни эшитиб эслаб қолиш имкониятини оширади деб айтишмоқда.

Аввалги қирғиз тили дарси қандай бўлган ҳамда ҳозир қандай бўлади?

Таълим министрлигидан «аввал метод борасида муаммолар бўлганини» тан олишмоқда. Дарсларда кўпинча назария билан грамматикага эътибор қаратилган. Натижада рус тилли мактаблар ўқувчиларининг кўпчилиги қирғиз тилини билмай туриб битириб кетишар эди.

Ўқувчиларга сўзлари жуда мураккаб матнларни ўқиб баён қилиб беришни топширишар эди, натижада улар матнни шунчаки ёдлаб олишар эди. Шундай қилиб яхши баҳога олган ўқувчи дарсдан сўзлашувни ўзлаштирмай чиқарди.

Министрлик бундан кейин ўқувчилар дарсда кўпроқ сўзлаша бошлайди деб ҳисоблайди. Улар ўзлари ҳақида, ҳаётдаги қандайдир бир воқеалар ҳақида айтиб бера олишади. Ўқувчилар дарснинг барча босқичида бир неча гуруҳга бўлиниб, бир-бирига савол бериб, муҳокама қилиб ишлашади.

Янги метод бўйича китоблар борми, йўқми?

Ҳозирча янги китоблар бешинчи ва олтинчи синфларнинг ўқувчилари учунгина чиқарилди. Улар мактабга октябрь ёк ноябрларда берила бошлайди.

Агар олдин эски китобларда дарслар назариядан бошланса, энди дарслар тўрт қисмдан иборат бўлиб қолди: сўзлаш, ўқиш, ёзиш ва тинглаш. Амалий топширмалар кўп бўлади. Масалан, янги сўзларни амалда қўллана бошлашади, матнлардан кейин эса ўқувчилар бир-бирига саволларни бера олиш учун машқлар бўлади.

Янги китобнинг муаллифлар ўқувчилар маиший ҳаётда дуч келувчи мавзуларни олишган. Китобдаги матнлар мураккаб эмас.

Бундан ташқари, бу китобларда турли элларнинг урф-одатларини акс эттирган матнлар бор. Улар ўқувчилар бир-бирини яхши тушуниб, бошқаларнинг одатларини хурмат қилишга ўргатиш мақсадида қўшилган.

Ўзгаришлар барча синфларга алоқадорми?

Йўқ, ҳозирча бешинчи ва олтинчи синфларгагина тегишли. Шундан сўнг Таълим министрлиги китобларни еттинчи, саккизинчи ҳамда тўққизинчи синфлар учун чиқади. Китоблар тайёр ҳамда 2018-2019 ўқув йилида китобларнинг ёрдами билан синов мактабларда сабоқ ўта бошлашади. Шундан кейин китоблардан топилган камчиликлар тузатилиб ёки бартараф қилиниб, қайтадан кўп нусхада босилади.

Шундан кейингина 10-11-синфлар учун китоблар тузила бошлайди.

Ўқитувчиларнинг малакаси ошириладими?

Ҳозир секин-аста бошланди. 2016 йили тилчиларни ўқитиш бўйича малакасини ошириш маркази очилган. Аввалги ўқув йилида 200га яқин ўқитувчи марзкур марказдан  коммуникатив методни ўрганиб кетишган. Улар ҳозир янгича дарс ўта бошлашди.

Бу ўқитувчилар Таълим министрлиги коомуникатив методни бир йил аввал синов турида киргизган пилот мактабларида бўлишган. Бу ўқув йилида марказда бошқа мактабларнинг ўқитувчилари ҳам ўқитилади. Жами 700га яқин ўқитувчи бўладию Уларнинг ичидан 100га яқини Бишкекнинг ўқитувчилари.

Лекин ўқитувчилар янги методни биргина малакани ошириш марказидан эмас, ой сайин ўтувчи семинарлардан ҳам ўқиб ўрганишади. Уларни маҳаллий таълим бўлимлари уюштиради.