БМТ Қирғизистонни ҳуқуқ ҳимоячилари қўрқитилиб –репрессияга учраган ўлка деб топди

49
БМТнинг бош котиби Антониу Гутерриш 2017 йили Қирғизистонга келган. Сурат: Султан Досалиев /Президентнинг матбуот хизмати

Қирғизистон БМТнинг ҳуқуқ ҳимоячиларига нисбатан «қўрқитиш ва репрессия актлари» бор дейилган 38 ўлкадан иборат рўйхатга кирди. Бунга ҳукумат 2017 йили ҳуқуқ ҳимоячиларининг ҳисоботларидан бирини «экстремисттик» деб атагани сабаб бўлган.

Ҳуқуқ ҳимоячилари «Бир Дуйно — Кыргызстан» ташкилотининг ҳисоботида Россияда меҳнат қилиб юрган қирғизистонлик мигрантларнинг вазиятини, мақомини ҳамда ҳуқуқини баён қилишган. Шунингдек, улар 2010 йили Қирғизистоннинг жанубидаги этник низодан кейин Россияга кетган ўзбекларнинг ўлкадан чиқарилишини танқидга олишган.

Ҳуқуқ ҳимоячиларнинг ҳисоботи ташкилотга хабар қилинмай «экстремисттик» деб топилган. Бундан ташқари, судга «Бир Дуйно — Кыргызстан»нинг юристлари ҳам қатнашмаган.

Қирғизистондан ташқари бу рўйхатга Россия, Туркия, Саудия Арабистони, Венгрия, Изроил ҳамда бошқа ўлкалар қўшилган.