Ўш вилояти прокурорининг ўлими. Ҳамкасблари ўз жонига қасд қилган демоқда, қариндошлари эса юраги ушлаб вафот этганини айтишмоқда

Ўш вилоятининг прокуратураси. Сурат: Дастан Умотбай уулу/Kloop/kg

Қорасув районининг  Медресе қишлоиғда  10-сентябрь куни ўз уйида Ўш вилояти прокурори ўринбосарининг жасади топилди.

Расмий маълумот бўйича, Тора Кожошов ўз жонига қасд қилган. Бу ҳақда Бош прокуратуринг матбуот хизмати «Азаттык»радиосига берган интервьюсида тасдиқлади.

«Биз тасдиқлабгина бера оламиз. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда. Шу сабаблан бу бўйича батафсил маълумот бера олмаймиз», — деб билдиришди Бош прокуратурадан.

Медресе қишлоиғнинг турғуни Нурали Зулпукаров марҳумнинг жасадини кўриш вақтида қатнашган. У «Клооп»нинг журналистларига Кожошовнинг бўйин қисми қизариб қолганини кўрганини айтди. Зулпукаровнинг айтишича, айтилган доғ ипдан қолган бўлиши мумкин.

«Прокурор осилиб ўлибди-да. Унинг бўйнида қизил бўлиб тушган ипнинг доғи бор. Иягини милициялар очиб кўрди. Ип қийгани билиниб турибди. Милиция мени "қўшнинглар ўзини осиб олибди " деб чақириб келди. Борсам, хотини йиғлаётган экан», — деди у.

Марҳум Торо Кожошовнинг уйи. Сурат: Элвира Акимова/Kloop.kg

Прокурорнинг дўсти Калил Ташиевнинг айтишича, Кожошов бугУн эрта билан ўзини ёмон ҳис қилаётганини билдирган.

«Эрта билан одатдагидек ҳайдовчиси келган экан. Кожошев ҳайдовчига ўзини ёмон ҳис қилаётганини айтиб, "боравер" деган. Кейин бир вақтда юраги оғриб, аёли уни тўшакка ётқизибди. Шу билан кетаверибди. Мен борганда ерга ётқизиб қўйишган экан. Марҳумнинг юзинигина кўрдим, жонига қасд қилиш асоратларини сезмадим», — деди Ташиев.

Марҳумнинг қўшниси Турат Тологонөв, Кожошовни юқори хизматни эгаллаб келганига қарамай  «камтар одам» қатори сифатлади. «Қўшнимиз қишлоққа икки йил аввал кўчиб келган. У қўшнилари билан яхши алоқада бўлган», — деди у.

Ўш вилоят прокуратурасига ишга ўрнашгунга қадар Кожошов Жалолобод вилоятидаги Нокен районининг прокурори бўлиб ишлаган. Ўш вилоятининг прокуратурасида умумий назорат вазифасини бажариб келган. У бошқа давлат органлари қонунларни аниқ бажаришига масъул бўлган. Охирги хизматига марҳум 2015 йили тайинланган.

Ташиевнинг айтиши бўйича, Кожошовнинг қариндошлари суд экспертизасидан бош тортишган. Марҳумни ерга бериш маросими 11-сентябрда ўтади. Унинг ортида рафиқаси билан олти фарзанди қолди.