Қирғизистонлик Москвада пиёдаларни босиб кетди. Полиция атайлаб қилинган деб ҳисоблайди

868

9 сентябрь куни эрталаб Новочеркасском бульварида Volkswagen Polo ҳайдовчиси пиёда йўловчиларни босиб кетган – улардан бири вафот этган. Полиция ҳайдовчи буни атайлаб қилган деб ҳисобламоқда.

ИИМ йўловчиларни Қирғизистон фуқароси, 1997 йили туғилган Бекжан С. Босиб кетганини билдирди. У воқеа жойида қўлга олинган ва ҳозирда кўрсатма бермоқда.

Камида бир киши ҳалок бўлгани маълум. ТАССнинг ёзишича, тўққиз киши жароҳатланган, уларнинг ичида 17 ёшли шсмир ҳам бўлган. Беш киши касалхонага ётқизилган.

360 нашри, 17 ёшли қиз болалар хирургия ва травматология бўлимига етказилган. Шунингдек нашр журналистлари касалхонага ётқизилган беш жабрланувчининг фамилияларини хабар қилди  — улар 21 ёшли С. А. Абдурасулов, 22 ёшдаги Р. У. Мерген, 24 ёшли Р. Зулпиев, 20 яшар У. Абдикарим ва 30 ёшдаги Н. Арстанова.

Қирғизистоннинг Россиядаги эслчихонаси вафот этган ва жабрланганлар Қирғизистон фуқароси эканини тасдиқлади.

Дастлабки хабарда хайдовчи бошқарувни йўқотиб қўйгани хабар қилинган эди, аммо полиция берган маълумотга кўра бу иш атайлаб қилинган бўлиши эҳтимол.

ИИМнинг хабар қилишича, Новочеркасском бульваридаги кафеда қирғизистонликлар ўртасида низо чиққан, шундан сўнг улардан бири   —Volkswagen Polo ҳайдовчиси— кўчага чиққан ва низо иштирокчилари учтига машинасини солдирган.