Жээнбеков: Қирғизистонда қанча масжидлар кўпайса, шунча иймонли болалар кўпаяди (видео)

69

«Қирғизистонда мактабдан кўра масжид кўп» деган аргументни доимо муҳокамаларда ўлканинг исломийлашишига қаршилар айтишади. Қирғизистоннинг президенти Сооронбай Жээнбеков унга жавоб берди. Унинг фикрича, бу нарсанинг ҳеч ёмон томони йўқ, масжидлар эса қанча кўп бўлса, яхши одамлар шунчалик кўп бўлади.

Жээнбеков 2-сентябрда Туркиянинг президенти Режап Таййип Эрдўғон билан бирга Бишкекда янги марказий масжидни очди. Уни қуришга Туркиянинг «Диёнат» вақфи 25 млн. доллар ажратган.

Миллий статистика комитетининг маълумотига кўра, 2017 йили Қирғизистонда 2262 умумий таълим берувчи мактаб бўлган. Ўша йилнинг ўзида Дин ишлари бўйича давлат комиссиясининг директор ўринбосари Закир Чотаев парламентнинг депутатларига ўлкада 2600 масжид фаолият олиб бораётганини айтган.