Бош прокуратура Максим Бакиевнинг собиқ маслаҳатчисининг сўзларини текшира бошлади

79
Евгений Гуревич Қирғизистонда "MGN Group"ни бошқарган. Сурат: RFE/RL

Қирғистон Бош прокуратураси Максим Бакиевнинг собиқ молия маслаҳатчиси айтган  Евгений Гуревич айтиб берган маълумотни текширмоқда. Асосан у Бакиевларнинг оиласи Қирғизистонни бошқара бошлагандан бери ўлкадан 200-300 млн доллар чиқариб кетгани ҳақида билдирган.

Бош прокуратуранинг матбот хизмати билдирганидек, идоранинг бошқармаларидан бири 5-августда текширувни бошлаган. Матбуот марказидан қўшимча текширувни бошлаган. Матбуот марказидан кўшимча қилинганидек, у қирғиз прокурорларининг ичидан ким АҚШга бориб, уни тергов қилганини текширмоқда.

Бакиевнинг собиқ молия маслаҳатчиси 2015 йили уни Американинг қамоқхонасида икки қирғиз прокурори тергов қилгани ҳақида 30-августда «Азаттык» радиосига айтиб берган.

«2015 йили қирғиз прокуратурасининг вакиллари Алабамага келишган. Учрашув икки кун давом этган. Балки уларнинг фикрича бу тергов бўлгандир. Икки кундан кейин икки прокурор мени сельфи қилиб (улар билан) суратга тушиб қўйишимни илтимос қилишди», — деб билдирган Гуревич.

У Қирғизистоннинг ва АҚШнинг прокурорларига далилларни ўтказиб берганини, лекин улар бунга «қизиқмай қолишганини» қўшимча қилган. Унинг ҳисобига кўра, Бакиевлар ҳокимиятда турганда ўлкадан 200-300 миллион доллар пулни олиб чиқиб кетган.

2015 йили Бош прокуратурани Аида Салянова бошқарган.  У «Азаттык» радиосига Гуревични Алабама штатининг турмасида тергов қилмаганини билдирган. Салянованинг айтишича, унга Бакиевнинг собиқ маслаҳатчисини тергов қилиш учун прокурорларнинг қай бири боргани номаълум.

Ҳозир Гуревич Мамямида судланганларни реабилитациялаш марказида ётибди. Унинг айтишича, «Максим Бакиев билан ҳамкорлик қилгани» учун уни беш йилга судлашган. Қурманбек Бакиев президент бўлиб турган вақтда Гуревич унинг ўғли Максим Бакиевнинг молия бўйича маслаҳатчиси бўлган.

Гуревич Қирғизистон халқи олдида ўз айбини ҳис қилади. Лекин уни Бакиевларни ҳукуматга олиб келган «иблис» қатори кўрсатишаётганига қўшилмаслигини айтмоқда. Унинг айтишича,  Максим Бакиев унинг ҳаётини сақлаб қолган, шу сабабдан Гуревич унга АҚШдаги 30 йиллик қамоқ муддатидан қутилишга ёрдам берган.

Максим Бакиев — 2010 йили апрелда қулатилган мустақил Қирғизистоннинг иккинчи президенти Курманбек Бакиевнинг ўғли. Ҳукумат алмашгандан кейин у Қирғизистондаги молиявий фирибгарлик учун айбланиб, мулкини конфискациялаш билан бирга сиртдан 25 йилга судланган.