Кантдаги Россия авиабазасининг ҳарбийси болалик аёлни автомобил билан уриб, она ҳалок бўлди.

650
Иллюстратив сурат. Табилды Кадирбеков/Sputnik

Россиянинг Қант шаҳридаги авиабазасининг ходими Лебединовка қишлоғида пиёдалар ўтиш йўлидаги болали аёлни уриб кетган. Аёл ҳалок бўлиб, бола эса оғир аҳволда. Йўл ҳалокати факти бўйича жиноят иши қўзғалди. Бу ҳақда нималар маълум?

Нима бўлди?

27-август куни тунда россиялик ҳарбий ўзининг «Хюндай Тюксон» автомобилида уч ёшли боласини етаклаган 43 ёшдаги аёлни уриб кетган. Маълумотга кўра, ўша вақтда марҳум аёл Чуй вилоятининг Лебединовка қишлоғида пиёдалар ўтиш еридан бораётган бўлган.

«Уч яшар бола оғир аҳволда касалхонага етказилган, унинг онаси эса касалхонага етмай вафот этган», — деб билдиришди йўл назорати етакчиликдан.

Чуй ШИИБнинг матбуот марказидан «Клооп»нинг мухбирига маълум қилишларича, йўл ҳалокати факти бўйича «Транспорт воситаларининг ва уларни фойдаланишнинг хавфсизлик қоидалари бузиш» моддасида жиноят иши қўзғалган.

Ҳарбий ходим дипломатик алоқалар бўйича конвенцияга кўра қўлга олинмайди. Унга дипломатик даҳлсизлик берилган. Яқин орада жиноят ишининг материалларини прокуратурага ўтказиб бериш режалаштирилмоқда.

Россиянинг Қант шаҳридаги авиабазанинг матбуот хизматидан тасдиқлашларича, авария юз берган вақтда ҳарбий ходим меҳнат таътилида юрган. База раҳбарияти ҳам воқеанинг тафсилотларини аниқлаштирмоқда.

Қирғизистон ташқи ишлар министрлиги 29-августда Россиянинг ишлари бўйича вақтлишончли вакили Вадим Чекмазов билан базанинг командири Андрей Янкинни чақирган. Улар йўл ҳалокатига айбдор аскар Россиянинг Қант шаҳридаги авиабазада қамоқда эканини билдиришган.  Чекмазов ва Янкинга йўл ҳалокатини текширишга тўлиқ ёрдамлашиш ҳамда жабрланувчиларга  компенсация тўлаб бериш бўйича масалани ҳал қилиб беришни талаб қилувчи нота топширилган.

Аввалроқ авиабазанинг етакчилиши жабрланган болани даволаш учун моддий ёрдам кўрсатишни ҳамда вафот этган аёлнинг яқинларига бадал тўлаб беришни ваъда қилган.