«Проект» — «Манас»даги Америка базасининг ёпилишини Трампнинг сафдоши рус миллиардерининг маблағи билан тезлаштирган

92
Пол Манафорт. ABC/ Ida Mae Astute

АҚШ президенти Доналд Трампни сайлов штабининг етакчиси Пол Манафорт 2005 йили Қирғизистонда Россия-манфаатини, жумладан Американинг «Манас» аэропортидаги авиабазасининг ёпилишини илгари сурган. Бу ҳақда «Проект (Лойиҳа)» нашрининг текширувида айтилади.

Текширув муаллифлари таъкидлаганидек, Манафортнинг Қирғизистондаги ишини Россия президенти Владимир Путиннинг сафдошларидан бири ҳамда россиялик миллиардер Олег Дерипаска молиялаштирган.

Нашрнинг маълумотига кўра, Манафорт Россиянинг манфаатларини Қирғизистонда яна бир сиёсий технолог Константин Килимник билан бирга олдинга сурган. Килимник ўша вақтдаги президент Қурманбек Бакиевга ишлаган. Бунгача Манафорт Килимник билан бирга Россиянинг Украинадаги лоббисти бўлиб юрган.

«Лойиҳа» нашрининг маълумоти бўйича, Килимник ва Манафорт  2005 йили Қирғизистонда Американинг «Манас»даги авиабазасини ёпишни бош мақсад қилган.

Американинг базаси президент Қурманбек Бакиевнинг ҳукумати қулатилгандан кейин тўрт йил ўтиб тўлалигича 2014 йилга келибгина ёпилган.

2005-2007 йиллари Қирғизистоннинг премьер-министрлик вазифасини бажарган Феликс Кулов ўша вақтда Манафорт билан ҳам, Килимник билан ҳам учрашмаганини «Клооп»нинг мухбирларига билдирди.

«"Манас" авиабазасининг ёпилиши ҳақидаги масала президент Бакиев маъмуриятининг компетенциясида бўлган», — деди Кулов.

Манафорт аслида ким?

Манафортнинг полиция бўлимидаги сурати

Пол Манафорт — 2016 йили Дональд Трампнинг сайлов штабини бошқарган америкалик сиёсий технолог (Трамп ўша вақтда АҚШ президенти бўлиб сайланган).

2017 йилнинг октябрь ойида Манафорт ҳамда унинг ҳамкори Рик Гейтс Россиянинг АҚШдаги президентлик сайловига алоқаси бўйича текширувнинг биринчи фигурантлари бўлиб қолишган.

22-августда Америка суди Манафортни айблов хулосасидаги 18 банднинг саккиз бўлими бўйича айбдор деб топган. Лекин, бу бандларнинг тўғридан-тўғри сайловга алоқаси йўқ. Уни банк товламачилиги, солиқ тўлашдан ва чет эл ҳисобларини декларациялашдан бош тортиш бўйича айбдор деб топишган.

Айбловчи томоннинг версияси бўйича, Манафорт Украинанинг экс-президенти Виктор Януковичнинг ҳамда уни партиясининг манфаатларини лоббировать қилиш учун камида 15 млн доллар маблағ топган. Лекин, у бу даромаддан солиқ тўламаган.

Манафорт эса ўзини айбдор деб ҳисобламайди.

Айрим ОАВларнинг («Лойиҳа» нашрининг текширувини тасдиқлаган) версияси бўйича, у  Украинада топган даромадининг ярмини Қирғизистоннинг «АзияУниверсалБанк»идаги ўзига тегишли ҳисоблар орқали изини яширган. Ўша вақтда мазкур банкни Курманбек Бакиевнинг ўғли Максимнинг яқин доирасидагилар бошқарган.

«Лойиҳа»нинг текшируви ортидан кўплаган Америкадаги нашрларда Манафорт ҳамда унинг жамоаси Дерипасканинг Украинадаги инвестицион лойиҳаларга, бундан ташқари, Россия ҳукуматига алоқадор экани айтилган украиналик олигарх Дмитрий Фирташнинг ишларига жалб қилингани айтилади.